$
12175.07 UZS
-7.94
125.42 UZS
-0.84
12831.31 UZS
-33.95
26° Кечаси 14°

Инсон организми 24 соатлик ритмга қандай мослашган?

11:24 / 01.05.2023

Циркадиан, яъни суткалик ритм (СР) – бу 24 соат давом этувчи эндоген (ички) биологик ритм ҳисобланади. СР организм физиологияси ва хатти-ҳаракатларининг барча томонларини 24 соатлик ҳаёт эҳтиёжларига мослаштирган ҳолатда намоён бўлади. СР ёруғлик-у қоронғилик, ҳарорат ва овқатланишга бўлган талабнинг ўзгаришлари ва ҳаттоки, организмга бўладиган ҳужумни ҳам олдиндан кўра билади. Шунингдек, организм тўла мослашиши учун уни ҳаёт тарзидаги ўзгаришларга олдиндан тайёрлайди. СР сайёрамиздаги деярли барча ҳаёт шаклларида, жумладан, бактерияларда ҳам мавжуд.

Циркадиан ритмнинг асосий хусусиятлари

Айрим биологик ритмлар соатлар, айримлари эса атроф-муҳит таъсирида юзага келади. Юзага келган биологик ритм доимий ёруғлик ва ҳарорат ўзгаришлари таъсирида давом этади. 24 соатлик суткалик ритмларга қўшимча тарзда, йил бўйи ёки 360 кун давом этувчи ритмлар ҳам мавжуд ва улар цирканнуал ритмлар ёки денгиз бўйида яшайдиган организмларда тахминан 12,8 соатга тенг бўлган йиллик биологик ритмлар ҳам мавжуд.

Суткалик ритмни белгиловчи асосий хусусият шундан иборатки, у давомий ёруғ ёки қоронғи шароитларда давом этади. Ритм тебранма характерга эга, лекин организм турига қараб, бу муддат 24 соатдан бироз кўпроқ ёки қисқароқ бўлиши мумкин. Инсонларда бу вақт 24 соатдан бироз кўпроқ, сичқонларда эса бу вақт бироз қисқароқ. Иккинчи муҳим хусусият шундаки, биологик ритмлар ҳароратни компенсация қила олади. Бу шуни англатадики, ташқи муҳит ҳарорат юқори даражада ўзгарганда ҳам, организм 24 соатлик биологик ритми айтарли тезлашмайди ёки секинлашмайди. Бу жуда муҳим хусусият ҳисобланади, чунки агар организм ички биологик ритми ҳарорат ўзгаришини компенсация қила олмаса, унда суткалик ритм вақтни кўрсатишга қодир бўлмайди.

Ички соат ҳужайралари

Организмда биологик ритм оқсилларини ишлаб чиқарувчи бир қатор биологик ритм генлари мавжуд. Ушбу генлар ва оқсилларнинг ўзаро муносабати натижасида, биологик ритм оқсилларида 24 соатлик тебранишни юзага келтирувчи молекуляр қайта боғланиш ҳалқаси ҳосил бўлади. Бу ритмик оқсиллар ҳужайрага куннинг қайси вақти эканлиги ва қачон нима қилиш кераклиги тўғрисида сигнал бериб туради.

Вақт бўйича фарқ қилувчи минтақалар бўйлаб саёҳат қилганимизда, биз ўз ички суткалик ритм вақтимизни маҳаллий вақтга мослаштиришимизга тўғри келади. Фоторетсепторлар ёруғлик/қоронғулик алмашинуви даврларига сезувчан бўлади ва улар “молекуляр биологик ритм ҳосил қилувчиларга” сигналлар юбориб организм ички вақтини ташқи дунё вақти билан мослаштиради. Инсон организми ёруғлик ва қоронғилик алмашинувининг 24 соатлик режимидаги ўзгаришларга жуда сезгир бўлса, судралиб юрувчилар каби баъзи ҳайвонлар ҳарорат ўзгаришига мослашиш учун тана ҳароратини кундалик равишда ўзгартириб боради. Танадаги барча ички биологик ритмлар ва ҳужайрадаги жараёнлар куннинг керакли вақтида организмнинг барча фаолиятини тўғри бажарилишини таъминлайди.

Мураккаб кўп ҳужайрали ҳаёт шаклларининг барчасида биологик ритм ҳужайраларини тартибга солувчи марказий ёки “асосий” биологик ритм мавжуд. Сутэмизувчиларда асосий биологик ритм бош мияда жойлашган ва супрачиасматик нуклеи (СКН) деб аталади. Кўзлар орқали қабул қилинган ёруғлик тўғрисидаги маълумот СКН да жойлашган 50 000 та ҳужайрага узатилади ва улар тананинг қолган қисмларини тартибга солиш учун кўплаб сигналлар юборади. СКН да жойлашган ҳар бир биологик ритм ҳужайралари 14 дан ортиқ турли хил генлар ва уларнинг оқсил маҳсулотларидан фойдаланиб суткалик ритмни ҳосил қилади.

Кун тартибининг аҳамияти

Ички биологик ритм мавжудлигининг афзаллиги шундан иборатки, бу организмга атроф-муҳитда юзага келувчи ўзгаришларни олдиндан сезишга ҳамда организм физиологияси ва хатти-ҳаракатларини бу ўзгаришларга олдиндан мослаштиришга имкон беради. Масалан, агар тонг отишига уч соат вақт қолган бўлса, организм метаболизми тезлашади, тана ҳарорати, мушакларнинг кучи, қон айланиши тезлиги ошади ва организм кундалик фаолият учун тайёр ҳолга келади. Буларнинг барчаси тонг отганда организмнинг фаол бўлишга ва ташқарига чиқиб, янги кун имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга тайёрлайди. Агар биз эрталаб тонг отишини кутадиган бўлсак, у ҳолда янги кунга мослашиш учун кўп вақт сарфлашимизга тўғри келади ва бунинг натижасида “янги” шароитлардан тўлиқ фойдалана олмаслигимиз мумкин. Худди шу тарзда, кун охирида биз ухлашга тайёргарлик кўра бошлашимиз билан организм физиологик жараёнлар фаоллиги пасайиб, бош мия ва тананинг барча қисмлари уйқу учун тайёргарлик кўра бошлайди. Уйқу давомида бош мия жуда фаол бўлади: хотираларни тиклаш, маълумотларни қайта ишлаш орқали мураккаб муаммоларни ҳал қилиш учун янги ечимларни топиш, танадаги жароҳатланган тўқималарни қайта тиклаш, метаболик йўлларни тиклаш ва энергия захираларини ташкил этиш каби ишларни олиб боради. Уйғоқ вақтга нисбатан уйқу даврида бош миянинг айрим қисмлари фаолроқ бўлади.

Айрим ҳайвонлар ва ўсимликлар суткалик ритм ёрдамида фарслларни аниқлаши мумкин. Агар организм кун давомидаги ёруғлик ва қоронғилик давомийлигини аниқлай олса ва қоронғилик давомийлиги узайиб ёки қисқариб бораётган бўлса, у ҳолда организм йилнинг қайси вақти эканлигини белгилай олади. Туннинг узайиб бориши шимолий яримшарда яшовчи айрим сутэмизувчиларга қишки уйқуга тайёрланиш учун туртки берса, буғу ва қўй каби бошқа ҳайвонларга насл қолдиришга ундов сифатида сигнал беради. Кузда насл қолдиришнинг ижобий томони янги дунёга келган ҳайвон қиш давомида ўсиб-ривожланади ва баҳор келиб ҳаво исиши ва озиқ-овқат учун ўсимликлар миқдори кўпайишигача вояга етади. Баъзи сутэмизувчилар қишга тайёргарлик кўриш учун мўйнасининг қалинлиги ва рангини ўзгартиради. Инсонлар ҳам баъзи мавсумий биологик ўзгаришларни намойиш этишади. Кўпчиликда бу жуда аниқ намоён бўлмайди, аммо қиш фаслида иштаҳанинг ўзгариши ва вазн ортиши кўпчиликда қайд этилган ва баъзи инсонлар қиш ойларида кўпроқ депрессив хулқ-атворни намоён қилишади.

Ички соатни қандай ўрнатиш мумкин?

Энг асосий савол бу “суткалик ритмга мувофиқ фаолият учун кўз ёруғликни қандай сезади?”. Кўзда ёруғликни сезувчи ҳужайралар бўлиб, улар “тўр парданинг фотосенситив ганглион ҳужайралари (инг. photosensitive retinal ganglion cells” ёки pRGC) деб аталади. Ушбу pRGCлар ёруғликни сезувчи колбача ва таёқча ҳужайраларидан анча фарқ қилади. Улар ганглион ҳужайраларидан ҳосил бўлади, ганглион ҳужайраларининг проексиялари кўздан чиқади ва кўриш нерви таркибида бош мияга киради. pRGCлар фақат тонг ва тунга сезувчан бўлади ва шунга кўра кун вақтини кўрсатувчи ички ишчи молекуляр соатни белгилайди.

Яна бир муҳим кашфиёт шундан иборатки, айрим одамларда ирсий касалликлар туфайли колбача ва таёқча ҳужайралари шикастланганлигидан кўриш қобилиятини юқотиши мумкин, аммо уларнинг pRGCлари ўз фаолиятини мукаммал бажара олади. Бу инсонларнинг кўзлари ожиз, аммо ички соатлари эмас. Бу амалиётда муҳим аҳамиятга эга ва кўз шифокорлари кўриш қобилиятига эга бўлмаган беморларга pRGCлари етарли фаолият кўрсатиши учун қуёш нурлари билан тўйинишлари керак эканлигини уқтириши лозим. Шу орқали офталмологлар кўзнинг макон (кўриш) ва замон (суткалик ритм)ни таъминловчи орган эканлигини тушунтиришади.

Шуни таъкидлаш керакки, агар беморнинг кўзлари умуман бўлмаса, унда барча ёруғлик билан боғлиқ фаолиятлар йўқолади. Кўзлари мавжуд бўлмаган инсонлар бошқаларга қараганда 30 дақиқа кеч ухлашга ётишади, чунки уларнинг ички соати яхлит 24 соат эмас, балки тахминан 24,5 соатга тенг. Инсонлар кўзларсиз дунёга келиши ёки турли ҳалокатлар туфайли ўз кўзларидан айрилиши каби фожиали ҳолатлар мавжуд. Ҳозирги дамда шу каби инсонлар учун ёруғликни “фармокологик ўринбосар терапия” орқали таъминлаш устида изланишлар олиб борилмоқда. Бунда дорини қабул қилиш натижасида худди ёруғликни сезгандай ишчи соат молекулалари қўзғалади ва организм фаолиятини таъминлайди.

Асосий хавф бу фақат кўзлари мавжуд инсонлар эмас, балки биз ҳам айни дамда қуёш нурларини етарлича қабул қилмаяпмиз. Биз асосий вақтимизни ичкарида ўтказамиз ва биз қабул қилган ёруғлик ички соатни ўрнатиш учун камлик қилади. Бундай ҳолат уйда, бино ичида ёки қариялар уйида истиқомат қилувчилар учун жуда жиддий муаммо. Шу билан бирга, барқарор суткалик ритм ва уйқу/уйғоқлик режимида қабул қилинаётган ёруғлик миқдори кўпайганда ва уйқу тикланганида инсонларда мия фаолияти яхшиланади. Одамларда куннинг бир вақтида овқатланиш, ҳатто эрталабки бадантарбия ҳам яхши уйқу режимини сақлашга ёрдам беради.

Суткалик ритм ва уйқу

Уйқу – бош мия кўплаб қисмлари, нейромедиаторлар тизими ва модулатор гормонлар таъсирида юзага келади. Ушбу мураккаблик уйқу бузилишларга нисбатан мойилликни келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, уйқу ва суткалик ритмнинг бузилиши (инг. sleep and circadian rhythm, SCRD) нейромедиаторлар йўллари бузилиши билан кечувчи нейродегенератив ва нейропсихиатрик касалликларда кенг учрайди.

Уйқу чиндан ҳам энг яхши дори ҳисобланади ва ишлаш учун нотўғри вақтнинг танланиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Инсон ҳушёрлиги эрта тонгда энг паст даражага етади, шунинг учун Чернобиль ва Эххон Валдез каби авариялар ҳам тунги сменада содир бўлганлиги тасодиф эмас. Чарчоқ ва машиналар ҳаракатининг камлигига қарамасдан тонгги соат 4 атрофида содир бўлувчи автоҳалокатлар миқдори куннинг бошқа қисмидагига нисбатан анча юқори кўрсаткичга эга.


Лайфстайл


														
														Уйқусизлик инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли?

Уйқусизлик инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли?

Тадқиқотларга кўра, узоқ вақт уйқусиз ҳолатда юриш бош мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
15:58 / 19.09.2023

														
														“Tesla” беш миллионинчи электромобилни ишлаб чиқарди

“Tesla” беш миллионинчи электромобилни ишлаб чиқарди

Компания бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 20 миллионга етказиш устида ишламоқда.
11:13 / 18.09.2023

														
														“Стихия”: шов-шувли фестиваль Xabardor.uz нигоҳида

“Стихия”: шов-шувли фестиваль Xabardor.uz нигоҳида

Фестивални ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимиздаги экологик муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, ёшларни мусиқа…
09:52 / 04.09.2023

														
														Мода маликалари: Ўзбекистоннинг ёш ва иқтидорли дизайнерлари

Мода маликалари: Ўзбекистоннинг ёш ва иқтидорли дизайнерлари

Мода оламида шундай юксак иқтидор соҳиб ва соҳибалари борки, уларнинг ҳикоялари бошқаларга ҳам илҳом бахш этади, мода саноат…
22:17 / 23.07.2023

														
														Ёзнинг жазирамасида энг тўғри танлов – милкшейк

Ёзнинг жазирамасида энг тўғри танлов – милкшейк

Ушбу сутли коктейлнинг ёш болалар кунлик рационидан жой олиши жуда фойдали.
10:50 / 08.06.2023

														
														Доимий бош оғриқлари билан қандай курашиш керак?

Доимий бош оғриқлари билан қандай курашиш керак?

Бош оғриғи камдан-кам ҳолларда хавфли бўлиб, кўпинча бу оддий сабаб туфайли юзага келади.
19:31 / 12.05.2023

														
														Сатурннинг 28 та янги табиий йўлдоши топилди

Сатурннинг 28 та янги табиий йўлдоши топилди

Шундай қилиб, сайёра атрофидаги йўлдошлар сони 118 тага етди.
14:28 / 11.05.2023

														
														Мизофобия нима ва ундан қандай қутулиш мумкин?

Мизофобия нима ва ундан қандай қутулиш мумкин?

Ушбу қўрқув тури, айниқса, коронавирус пандемияси давридан сўнг янада оммалашди.
15:30 / 08.05.2023

														
														Дунё океани юзаси хавфли даражада исиб бормоқда

Дунё океани юзаси хавфли даражада исиб бормоқда

Олимларни денгиз юзаси ҳароратининг кўтарилаётгани тобора кўпроқ хавотирга солмоқда.
15:18 / 06.05.2023

														
														Қайси маҳсулотлар қабзиятга сабаб бўлади?

Қайси маҳсулотлар қабзиятга сабаб бўлади?

Қабзиятнинг олдини олиш ёки енгиллаштириш учун истеъмол қилишингиз мумкин бўлган кўплаб озиқ-овқатлар мавжуд бўлгани каби ич…
09:58 / 05.05.2023

Бу ҳам қизиқ

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ўчирилади

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ўчирилади

Таъмирлаш ишлари сабабли иссиқ сув таъминоти 3 октябрдан 6 октябргача вақтинча тўхтатилади.
10:42 / 29.09.2023
Қирғизистон байроғини ўзгартирмоқчи

Қирғизистон байроғини ўзгартирмоқчи

Қирғизистон депутатлари байроғидаги қуёш нурлари шаклини ўзгартиришни таклиф қилмоқда.
10:28 / 29.09.2023
Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб октябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб октябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

"Ўзгидромет" хизмати жорий йилнинг октябрь ойида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини эълон қилди. Бу йилнинг октяб…
20:53 / 27.09.2023
“Оғир дамларда матонат кўрсатаётган қутқарувчи – ҳарбийларимизга, шифокорларимизга миннатдорчилик билдирамиз" – Танзила Норбоева

“Оғир дамларда матонат кўрсатаётган қутқарувчи – ҳарбийларимизга, шифокорларимизга миннатдорчилик билдирамиз" – Танзила Норбоева

Сенат раиси Сергелидаги портлашдан зарар кўрган ҳамюртларимизга ҳамдардлик билдирди.
11:11 / 29.09.2023
Тоғли Қорабоғ “раҳбари” тан олинмаган республикани тугатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди

Тоғли Қорабоғ “раҳбари” тан олинмаган республикани тугатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди

Ўн минглаб арманлар аллақачон Қорабоғни тарк этган.
14:16 / 28.09.2023
Кадастр муҳандиси институтини жорий этиш тартиби белгиланмоқда

Кадастр муҳандиси институтини жорий этиш тартиби белгиланмоқда

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 22 августда қабул қилинган 409-сон қарор билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат …
14:17 / 27.09.2023
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона бўлган ферромолибден ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона бўлган ферромолибден ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Ўзбекистонда ойига 2000 кг ферромолибден ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
12:00 / 27.09.2023
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг Германия Федерал Президенти билан учрашувида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг Германия Федерал Президенти билан учрашувида иштирок этди

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорл…
17:25 / 29.09.2023
Бухорода 17 ёшли хоразмлик йигит ўзини автобус тагига ташлаб, вафот этди

Бухорода 17 ёшли хоразмлик йигит ўзини автобус тагига ташлаб, вафот этди

У бир неча кун илгари IELTS олиш учун Тошкент шаҳрига кетган бўлган. Қайтишда эса (ҳозирча сабаби очиқланмаган) Халқаро аҳам…
12:28 / 29.09.2023
NASA олимлари “Бенну” астероидидан юборилган тош намуналарини ўрганишга киришди

NASA олимлари “Бенну” астероидидан юборилган тош намуналарини ўрганишга киришди

Ушбу космик жисм юмшоқ юзали бўлишига қарамай, ҳозирда маълум бўлган энг хавфли астероидлардан бири ҳисобланади.
11:01 / 28.09.2023

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!