$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
14° Кечаси

Инсонлар қадами етиб бормаган 10 маскан

09:19 / 29.11.2022

Сайёрамиздаги инсон оёғи тегмаган сирли жойлар ҳақида биласизми? Умид қиламизки, ушбу мавзу сиз учун қизиқарли бўлади. Зеро, бугунги кунда дунёнинг деярли ҳар бир бурчаги инсонлар томонидан ўрганиб чиқилган. Эндиликда эса одамлар коинот ва океан тубини ўрганишга бел боғладилар. Аммо ерда ҳам шундай жойлар борки, улар ўзида катта сирларни ҳамон беркитиб турибди. Агар сиз ҳам бу каби кашфиётларга қизиқувчи инсонлар сирасига кирсангиз, қуйидаги масканлар билан яхшилаб танишиб олинг. Балки улар томон саёҳатга отланарсиз?

Гренландия муз қобиғи

Ушбу муз қобиғи шунчалар каттаки, у Гренландиянинг 80% ҳудудини эгаллаб олган.

Унинг шимолдан жанубга қадар чўзилган узунлиги 400 км, ғарбдан шарқ томонга борган қисми узунлиги эса 1100 километрни ташкил қилади. Музнинг қалинлиги 2135 метрга тенг. Экспертлар ушбу музлик ёшини 110 минг йилга тенг деб айтадилар. Унинг қанчалар қизиқарли сирларга бой эканлигини бир ўйлаб кўринг. Мисол учун, 2014 йилдаги тадқиқотлар натижасида олимлар Гренландиядаги муз қобиғи остидан дунёдаги энг узун каньонни топиб олишди.

У АҚШдаги Катта каньондан икки марта узунроқ экан. Табиатнинг оғир шароитлари ва қаттиқ совуқ туфайли бу ерга келишга олимларнинг ҳам юраги бетламайди. Шундай экан, экстрим ишқибози бўлсангиз. музликдаги сирларни кашф қилган биринчи инсон бўлишингиз учун имкон бор, албатта.

Папуа Янги Гвинея

Бу Янги Гвинея ва Индонезияни ажратиб турган орол бўлиб, ҳудудда фақатгина маҳаллий қабилалар истиқомат қилади. Айни пайтда уларнинг сони 7 миллион кишига тенг бўлса ҳам, оролда кашфиётчилар учун керакли жойлар етарлича. Бунинг бир неча сабаби бор. Биринчидан, жунглилардаги қуюқ ва қалин ўсимликлар оролнинг тропик ўрмонларида тадқиқот ўтказишни қийинлаштириб юборади.

Иккинчидан, асосий шаҳарлардан бошқа жойларда қаттиқ қопламага эга бўлган йўллар деярли йўқ. Инфратузилма эса оролни сайёҳлар учун унчалик ҳам қизиқарли жойга айлантирмаган. Тадқиқотчи олимлар эса ушбу мамлакатни жуда яхши кўришади.

Тибет ясси тоғи

Ғарбий Европада жойлашган ушбу ҳудуд Марс манзараларини акс эттиргандек туюлади. Бир ҳил кўринишдаги тоғ ва қоялар сизга бошқа сайёрага тушиб қолган каби таассурот бериши мумкин. Бир сўз билан айтганда, мазкур ҳудудни реалликдан ташқарида деса ҳам бўлади. Гап шундаки, gps, йўлдошлар ва бошқа техник воситалар кенг тарқалган бизнинг замонимизда ҳам мутахассислар Тибет ясси тоғининг аниқ харитасини чиза олмайдилар. Бу эса уни қизиқувчан инсонлар учун ажойиб топилмага айлантиради. Аммо эҳтиёт бўлинг, ҳудуддаги иқлим шароитлари жуда оғир. Керакли йўлни кўрсатиб бериш ва бирор томонга қараб йўналиш олишни маҳаллий одамларнинг ўзлари ҳам билишмайди.

Кейп-Йорк ороли, Австралия

Бу сайёрамизда ҳанузгача ўрганилмай қолган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Сабаби бу ерга қадар етиб олиш жуда ҳам қийин. Ҳудуд атрофида асфальт йўллар мавжуд эмас, барча жойлар тупроқ билан қопланган. Ёмғирлар мавсуми пайтида эса бутун орол балчиққа айланади. Сайёҳ сифатида оролни кўриш учун истак билдирсангиз, буни вертолёт орқали амалга ошириш мумкин. Ҳудудда ташқи дунёдан узилиб қолган 18 000 нафар одам ҳаёт кечиради. Уларнинг аксарият қисми маҳаллий аборигенлардир.

Питкерн ороли, Буюк Британиянинг денгиздаги ҳудуди

Бу Тинч океанининг қоқ марказида жойлашган 5 та орол бўлиб, бу дунёдаги энг кам аҳолига эга бўлган жой ҳам саналади. Шу сабабли уни бугунги қадар ўргана олмаганлар. 2014 йил маълумотларига кўра, оролнинг 1/5 қисмида одамлар яшайди. Уларнинг сони эса 56 нафарни ташкил қилади. Орол бошқа ҳудудлар билан алоқа қилмайди, агар ушбу ерларни тадқиқ қилиш истагида бўлсангиз унинг яқинидаги Янги Зеландия соҳилидан йўлга чиқиб, оролга қадар 10 кун сузиш керак бўлади.

Ёқутистон, Россия

Бу Сибирнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган жуда катта жой. Унинг катталигини Ҳиндистон билан таққослаш мумкин. Аммо, Ёқутистоннинг 40% қисми шимолий қутб айланаси яқинида жойлашган. Маҳаллий об-ҳаво масаласига келсак, у дунёдаги энг оғир иқлим кўрсаткичларини қайд этади.

Ҳудуднинг аксарият қисми адабий музликлар билан қопланган бўлса ҳам, бу ерда жониворлар, ўсимликлар ва ҳаттоки инсонлар ҳаёт кечиришади. Уларнинг барчаси маҳаллий қабила вакилларидир. Совуқдан қўрқмайдиган тадқиқотчилар учун эса Ёқутистон ҳақиқий жаннат ҳисобланади.

Палаван ороли, Филиппин

Эни 8-40 км, узунлиги эса 425 километрга тенг бўлган ушбу оролнинг аксарият қисми жунглилар ва мангра ўрмонларидан иборат. Бу ерда ўтказилган экспедициялар сони ҳаддан ташқари кўп эмас. Олимлар ҳар сафар бу ерга келганларида ҳеч бўлмаса битта янги ўсимлик турини кашф қилишади. Бу ердаги асосий хавф ўсимликлар бўлиб, улар катта каламуш тугул кичикроқ маймунни ҳам ютиб юбориши мумкин.

Амазониянинг ёмғирли ўрмонлари

Бу деярли текис ҳудудда жойлашган дунёдаги энг катта тропик ўрмон саналади, майдони 5,5 миллион квадрат километрга тенг. Мазкур кўрсаткич дунёнинг бошқа ҳудудларида жойлашган барча тропик ўрмонлар ҳудудининг тенг ярмига тўғри келади. Кашфиётчилар учун эса қизиқарли факт келтириб ўтамиз. Ҳар бир олим мазкур ҳудудга келгач, бирор янги турдаги ўсимлик ёки жониворни кашф қилади. Аммо, жунглиларда катта хавф бор эканлиги ҳақида ҳам унутманг. У ерда яшайдиган ҳар бир жонивор, ҳаттоки ҳашаротлар ҳам инсон ҳаётига хавф солиши мумкин.

Шундай экан кашфиётлар қилиш вақтида эҳтиёткор бўлишни унутманг.

Намибия

Намибиянинг аксарият қисми бутун мамлакат бўйлаб ёйилган тепаликлардан иборат. Марказий ҳудуд саҳродан иборат бўлиб, унинг бир томонидан Атлантика океанига чиқиш мумкин. Шарқий томонда эса Калахари чўли, шимолда жунглилар жойлашган. Намибия табиатининг қанчалар турли-туман эканлигини тасаввур қиляпсизми?

Бу Африкадаги аҳоли энг кам жой ҳам ҳисобланади. Уларнинг сони эса атиги 2 миллион кишига тенг, холос.

Кашфиётлар учун эса бу ерда сирли жойлар ҳаддан ташқари кўп. Аммо бир нарсани унутмаслик лозим. Намибия ОИТС билан касалланганлар сони бўйича дунёдаги 5 ўринда туради. Ўлка аҳолисининг 15% и мазкур касалликни юқтириб олган.

Гангхар Пуенсум

Бу ҳали забт этилмаган дунёдаги энг баланд чўққи саналади. У аслида муаммоли жойлардан бири ҳамдир. Зеро, ушбу чўққига Бутан билан бир вақтда Хитой ҳам даъвогарлик қилади. Унинг баландлиги 7570 метрга тенг. Тоққа чиқиш учун илк марта 1922 йилда рухсат берилган. Аммо уни забт этиш мақсадида амалга оширилган илк уринишлар омадсизлик билан якунланди. Шундан кейин бу ерда альпинизм билан шуғулланиш учун рухсат берилмай қўйди.

1985-1986 йилларда яна 4 марта уни забт этиш учун ҳаракат қилиб кўрдилар.

1994 йилда Бутан маҳаллий эътиқодга ҳурмат юзасидан тоғнинг 6000 метрдан баланд қисмига чиқишни тақиқлаб қўйди.

2003 йилда эса бу ерда альпинизим билан шуғулланишни бутунлай тақиқладилар. 1998 йилда амалга оширилган япон экспедицияси чўққининг Хитой томондаги қисмига чиқа олди. Оқибатда альпинистлар унинг фақат қўшни томони, аниқроғи Лианг анг Кангри ҳудудини забт эта олдилар, холос.

Энди эса етиб бориш қийин ва ҳали ўрганилмаган ҳудудларнинг навбатдагилари билан сизни таништириб ўтамиз.

Шимолий Анд

Ушбу ҳудуднинг қанчалар яхши ўрганилганини аниқ фактлар билан айтиш жуда ҳам қийин. Сабаби партизанлар ҳамда наркобаронлар бу ерда тадқиқотлар ўтказиш учун имкон бермас эканлар. Бу ерларни дунёнинг турли жойларидан келган энг машҳур жиноятчилар яшайдиган ҳудуд сифатида билишади. Яшириниш учун атрофи ўрмон ва қалин туман билан қопланган тоғлардан бошқа яхшироқ жой бўлиши мумкинми? Яқин атрофда тинч аҳоли вакиллари, хусусан маҳаллий қабилалар яшайди. Шу кунга қадар Шимолий Анд томон йўл олган илмий экспедицияларнинг барчасида аввал маълум бўлмаган ўсимлик ва жониворлар кашф қилинган. 2010 йилда эса бу ерда янги қуш тури топиб ўрганилган.

Антарктида

Бу ҳам қалин муз қатлами билан қопланган ҳудудлардан яна бири бўлиб, сайёрамизнинг энг кам ўрганилган жойларидан бири саналади. Ҳудудда тадқиқотларнинг кам ўтказилишига сабаб унинг қаддан ташқари совуқ эканлигидир.

Аммо глобал исиш жараёни сабабли бу ерлар ҳам тез орада ўрганилса ажаб эмас. Ҳудуддаги оролларда кўплаб ташландиқ қишлоқларни кўриш мумкин. Айни пайтда Антарктидада муқим аҳоли йўқ. Бу ерда 45 та илмий станция жойлашган, холос. Мавсумга кўра, ҳудудда қиш пайтлари 1000 киши, ёзда эса 4000 нафар одам яшайди.

Муз қопламаларини ўрганиш асносида об-ҳаво ва атмосфера таркиби ҳақидаги қимматли маълумотларга эга бўлиш мумкин. Бу эса ўтмиш ва келажакка дадил боқиш учун имкон беради. Ҳудуднинг энг кам ўрганилган нуқтаси Ғарбий Антарктида ҳисобланади. Бундан бироз аввалроқ мазкур ҳудуддан катталиги Европа мамлакатларидан бири билан тенг келадиган сув ҳавзаси топилган эди. Унинг умумий майдони 20 000 квадрат километр, чуқурлиги эса 2 километрга тенг бўлган. Бунинг қанчалар катта кўрсаткич эканлигини бир тасаввур қилинг-а?

Тристан-да-куня

Тристан-да-куня – 4 нафар оролдан иборат бўлган архипелаг ҳисобланади. У Атлантика океанининг жанубий қисмида жойлашган. Ҳудуд Пасха ва Питкерн ороллари қаторида Британиянинг денгиз орти ҳудуди таркибига киради.

Қолаверса, у қуруқликдан энг узоқда жойлашган ва одамлар яшайдиган маскан ҳамдир. Бу ердан энг яқин соҳилга бориш учун 2816 километрлик йўлни босиб ўтишингиз керак. Жанубий Америкага қадар етиб олиш учун эса 3360 километрлик йўлдан ўтиш талаб этилади. Оролда соҳил тюленлари ва инсонлар томонидан олиб борилган сичқонлар, судралиб юрувчилар ва капалаклардан ташқари бошқа айтарли мавжудот яшамайди. Оролнинг энг машҳур ҳайвони эса митти Тристан қушидир. 2008 йил маълумотларига кўра, бу ердаги энг йирик орол аҳолиси 264 кишини ташкил қилган. Қўшни ороллар эса қўриқхона ҳисобланади.

Naica crystal cave

Бу табиий кристаллардан ташкил топган улкан дара бўлиб, ўзининг салобати ила кишини ҳайратга солади. У Мексикада, Чихуаха шаҳри яқинидан жой олган. Дара кончилар томонидан 2000 йили янги туннель қазиш пайти топиб олинган. Ҳудуд тақа шаклига эга бўлиб, бу ердаги ҳарорат 58 градусни ташкил қилади. Намлик даражаси эса 99 % га тенг. Ҳимояланмаган инсонлар учун дара ичига кириш олов ичида туриш билан баробар. Шу сабабли ҳам мазкур дара ҳали яхши ўрганилмаган. Айтиш керакки, дарага тушиш Тоғ-кон қазиш компаниясининг насос қурилмалари ёрдамида амалга оширилади. Агар ушбу жараён якунлангудай бўлса, дара сув остига чўкиб кетади.

Вестманнаер архипелагидаги сирли уй, Исландия

Мазкур уйни кўп бора дунёдаги энг сокин ҳудудлардан бири деб тан олишган. 300 йил давомида бу ерда фақатгина 5 та оила яшаган. Қариндошлар орасидаги никоҳ эса ҳалокатли оқибатларга олиб келган бўлиши мумкин. Аммо бугунги кунда уйда ҳеч ким яшамайди. У оролдаги ягона уй ҳисобланади.

Исландияликлар учун мазкур уй доимо сирлар билан тўла бўлган, айримлар унинг Бёрк, яна айримлар эса Исланд миллионерларидан бирига тегишли эканлиги айтишади. Қизиғи, уй кўп йиллар давомида панжара билан ўраб қўйилган эди. Аслида бу оролда қўрқадиган ҳеч нарсанинг ўзи йўқ-ку?


Қизиқарли


														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

														
														Қўшни давлатда 85 млн йиллик динозавр қолдиқлари топилди

Қўшни давлатда 85 млн йиллик динозавр қолдиқлари топилди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти Кансай қишлоғида динозаврларнинг бой мажмуаси, теризинозаврлар қолдиқлари топилди.
10:00 / 13.11.2024

														
														Марсда қадимий океан излари топилди

Марсда қадимий океан излари топилди

Хитойлик планетологлар “Чжунжун” марсоходи Марс сайёрасида тахминан 3,5 миллиард йил олдин улкан океан бўлганини тасдиқловчи…
09:54 / 11.11.2024

														
														Амир Темур ҳаёти ҳақида эски қўлёзма топилди

Амир Темур ҳаёти ҳақида эски қўлёзма топилди

Бу ҳақда Тожикистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори Бадриддин Мақсудов маълум қилди. Қўлёзма Тожик…
12:25 / 10.11.2024

														
														132 йил олдин ёзилган мактуб топилди

132 йил олдин ёзилган мактуб топилди

BBC нашрининг хабар беришича, Шотландия жанубидаги Корсволл маёғи деворлари остидан ичида 132 йил аввал ёзилган мактуб мавжу…
12:20 / 10.11.2024

														
														Hyundai янги технологик танкни тақдим этди

Hyundai янги технологик танкни тақдим этди

Hyundai компанияси яқинда водород двигателига эга бўлган, дрон ва автопилот функцияси билан жиҳозланган янги турдаги “Hyunda…
09:29 / 06.11.2024

														
														Велосипед ҳайдаётганда телефондан фойдаланган шахслар энди қамалади

Велосипед ҳайдаётганда телефондан фойдаланган шахслар энди қамалади

ББCнинг маълумотига кўра, энди Японияда велосипед ҳайдаб кетаётиб, мобил телефондан фойдаланган фуқаролар олти ойгача қамоқ …
16:44 / 04.11.2024

														
														Электромобиллар учун ғилдиракли повербанклар яратилди

Электромобиллар учун ғилдиракли повербанклар яратилди

Хитойнинг Wuling компанияси электромобиллар учун ўзиюрар зарядлаш қурилмасининг прототипини тақдим қилди.
12:33 / 03.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Респуб…
17:23 / 21.11.2024
Тошкент халқаро аэропорти реконструкция қилинади

Тошкент халқаро аэропорти реконструкция қилинади

Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
18:18 / 20.11.2024
Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Қурилиш бошланган бекатлар қуйидагилардир: “Буюк ипак йўли”, “Амир Темур хиёбони”, “Пахтакор” ва “Беруний”.
12:04 / 21.11.2024
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024
Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Трамп Starship ракетаси синовида иштирок этди

Трамп Starship ракетаси синовида иштирок этди

Парвоз Бока-Чикадаги космодромдан амалга оширилди.
20:00 / 20.11.2024
Байден Киевга пиёдаларга қарши миналарни етказиб беришни маъқуллади

Байден Киевга пиёдаларга қарши миналарни етказиб беришни маъқуллади

Узоқ вақт давомида Байден маъмурияти Украинага пиёдаларга қарши миналарни беришдан бош тортиб келган, чунки улар тинч аҳоли …
15:36 / 20.11.2024
Бугун Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги 2024” турнири бошланади

Бугун Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги 2024” турнири бошланади

Тошкентда 21-30 ноябрь кунлари дунёнинг энг кучли шахматчилари жам бўлади. Боиси ушбу саналарда шахмат бўйича учинчи бор Хал…
09:40 / 21.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
12:43 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!