Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребнадзор хабарига кўра, марҳум Иркутск ўлатга қарши институтида фаолият юритган.
ТАСС маълумотига кўра, аёлда келиб чиқиши номаълум пневмония аниқланган. Кенгайтирилган тадқиқотлар натижасида ундан олинган намуналарда касбий фаолияти билан боғлиқ микроорганизмлар топилмаган.
Роспотребнадзор марҳума билан мулоқотда бўлган шахсларнинг ҳеч бирида инфекцион касаллик билан боғлиқ саломатлик ўзгаришлари аниқланмаганини билдирган. Институтда патоген микроорганизмлар билан ишлаш вақтида авария ҳолатлари ҳам қайд этилмаган.
Текширувлар давомида институт ходимларида CОВИД-19нинг икки ва риновирус инфекциясининг икки ҳолати аниқланган. Бошқа юқумли касалликлар қўзғатувчилари топилмаган.
Аввалроқ ОАВда Иркутск вилоятида 27 ёшли аёл вабо юқтиргани гумон қилиниб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон чегарада назорат чораларини кучайтирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!