2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жасади топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Москва вилояти бўйича Тергов бошқармасига таяниб, «Медуза» хабар берди.
ТАСС маълумотига кўра, дастлабки тахминларда 30 ёшли аёл аэропорт ҳожатхонасида фарзанд кўргани ва чақалоқнинг ўлимига сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳодисанинг аниқ сабаблари тергов давомида аниқланмоқда.
«Маш», «База» ва «112» Телеграм-каналлари хабарларига кўра, аёл Туркиядан эри ва 11 ёшли қизи билан Россияга учиб келган. Аэропортда унда тўлғоқ бошланган ва у ҳожатхонадаги кабиналардан бирига кирган. Йўловчилар унинг ёрдамга муҳтожлигини пайқаб, тиббиёт ходимларини чақирган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аёл кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқламоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!