Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан бошлаб дугоналари билан терисини ким кўпроқ қорайтириши бўйича рақобатлашиб, мунтазам солярийга қатнаган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Челсига 28 ёшида меланома ташхиси қўйилган. Ўша пайтга келиб касаллик умуртқа поғонаси, қовурғалар, тос ва сон суяклари, ўпка, жигар, талоқ ҳамда кўкрак қисмига тарқалган эди. Дастлаб шифокорлар касалликнинг 3C босқичини аниқлаган. 30 ёшга тўлишига бир неча ҳафта қолганида эса саратон бош миясига ҳам тарқалгани маълум бўлган ва унга 4D босқич ташхиси қўйилган.
Касалликнинг оғирлашиши аёлнинг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатган. У бир муддат ногиронлар аравачасидан фойдаланишга мажбур бўлган. Челси вояга етмаган пайтида ҳам солярий салонларига борганида ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмаганини айтган.
Касаллик аниқланганидан кейин у солярий хизматларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтиришга чақирган. Хусусан, 18 ёшга тўлмаганларнинг солярийга киришига йўл қўймаслик учун мижозларнинг шахсини тасдиқл
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!