Исроил назоратидаги Голан тепаликларидаги қишлоққа ракета ҳужуми уюштирилган. Оқибатда эса камида тўққиз киши ҳалок бўлган.
Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи томонидан отилган ракета Исроил назорати остидаги Голан тепаликлари ҳудудидаги Маждал Шамс қишлоғидаги футбол майдонига келиб тушган.
Шундан сўнг, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху: “Исроил Голан тепаликларига қилинган ҳужумни жавобсиз қолдирмайди, “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати бунинг учун жуда катта товон тўлайди”, — дея фикр билдирган.
Исроил Ташқи ишлар вазири Голан тепаликларига берилган зарбадан сўнг, “Ҳизбуллоҳ” барча қизил чизиқларни кесиб ўтганини айтган ва “Ҳизбуллоҳ” ҳамда Ливан билан кенг кўламли уруш бошланишидан огоҳлантирган.
Шунингдек, Ливан билан урушни олдини олиш учун охирги имконият “Ҳизбуллоҳ” кучларини олиб чиқиб кетиш эканлигини таъкидлаган.
Ливан ҳукумати эса Голан тепаликларида тинч аҳолига қилинган ҳужумни қоралаган ва барча томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!