Исроил ҳарбийлари Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг отрядига ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳарбийлар Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг отрядига ва Ливан жанубидаги Шеэб ҳудудидаги қурол-яроғ омборига ҳужум қилган.
Шунингдек, Исроил ҳаво кучлари ҳам “Ҳизбуллоҳ”нинг Аита аш-Шабдаги яна бир қурол омборига ҳам ҳужум қилган. Ливан жанубидаги Матмура ҳудудидаги ҳарбий тузилма ҳам ҳужумга учраган.
Бундан ташқари, Ат-Тири ҳудудида “Ҳизбуллоҳ” отрядига тегишли ракета йўқ қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!