Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи баҳслари якунланди ва 1/16 финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди. Ж гуруҳи сўнгги турида муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлган Аргентина терма жамоаси Иорданияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда захирадан майдонга тушган Лионел Месси турнирдаги 6-голини уриб, тўпурарлар пойгасидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса Жазоир ва Австрия ўртасидаги учрашув жанговар руҳда ўтди ва 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Мазкур натижа ҳар икки жамоага ҳам плей-офф босқичи йўлланмасини тақдим этди. ЖЧ-2026. Ж гуруҳи. 3-тур Иордания — Аргентина 1:3 Голлар: Ат-Тамари (55) — Ло Челсо (19), Мартинес (31, пеналти), Месси (80). Жазоир — Австрия 3:3 Голлар: Белгали (45), Маҳрез (60, 90+3) — Арнаутович (28), Забитсер (55), Калайжич (90+6). Шу тариқа, ЖЧ-2026 1/16 финал босқичининг барча жуфтликлари маълум бўлди: Германия — Парагвай Франсия — Шветсия ЖАР — Канада Нидерландия — Марокаш Португалия — Хорватия Испания — Австрия АҚШ — Босния Белгия — Сенегал Бразилия — Япония Кот-дъИвуар — Норвегия Мексика — Эквадор Англия — Конго ДР Аргентина — Кабо-Верде Австралия — Миср Швейсария — Жазоир Колумбия — Гана
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!