Форумда журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари, медиа экспертлари ҳамда соҳа вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда очиқлик, ошкоралик ва жамоатчилик билан мулоқот тамойиллари изчил қарор топмоқда. Бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти тобора ортиб бормоқда. Қайд этилишича, бугунги кунда журналистика нафақат тезкор ахборот етказиш, балки жамиятда холис фикр, ишонч ва соғлом ахборот муҳитини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади. Медиа форуми доирасида миллий медиа маконини ривожлантириш, профессионал кадрлар тайёрлаш, ҳудудлар билан тизимли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда рақамли медиа имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шерзод Асадов медиа давлат ва жамият ўртасидаги муҳим кўприк эканини, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига содда ва тушунарли тилда етказиш ҳамда фуқароларнинг фикр ва муаммоларини масъул идораларга олиб чиқишда соҳа вакилларининг ўрни беқиёс эканини алоҳида таъкидлади. Тадбир якунида барча журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари ва медиа соҳаси вакиллари касб байрами билан табрикланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!