Самарқанд вилоятининг Ургут туманида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганликда гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олинди. Маълум қилинишича, 1990, 1998 ва 2008 йилларда туғилган маҳаллий фуқаролар 2 килограмм 80 грамм “гашиш” моддасини шартли харидорга 27,4 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, қўлга олинган шахслардан бири аввал ҳам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар фуқароларни гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашишда фаол бўлишга чақирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!