Эртага, 21 июнь куни Шимолий яримшарда йилнинг энг узун куни кузатилади. Бу астрономик ҳодиса ёзги «Қуёш туриши» деб аталади. Айнан шу кунда Қуёш осмонда энг узоқ вақт давомида кўринади ва йилдаги энг қисқа тун кузатилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳодиса Ернинг Қуёш атрофида қия ҳолатда ҳаракатланиши билан боғлиқ. Шу сабабли йил давомида Қуёш нури Ернинг турли ҳудудларига турлича тақсимланади.
21 июндан кейин Шимолий яримшарда кунлар аста-секин қисқара бошлайди. Жанубий яримшарда эса аксинча, йилнинг энг қисқа куни ва қиш фасли бошланади. Маълумот учун, ёзги Қуёш туриши одатда 20–22 июнь оралиғида содир бўлади. 2026 йилда эса ушбу ҳодиса 21 июнга тўғри келмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!