2024 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасида қарийб 109,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,2 фоизга ошган.
2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 30 460 тани ташкил этган.
Қурилиш корхоналарининг энг катта қисми 6917 таси ёки республикадаги жами корхоналарнинг 22,7 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!