13 минг Калифорниялик ўрмон ёнғинлари туфайли эвакуация қилинди. Уларнинг энг каттаси “Томпсон олови” деб ном олган, Бют округида содир бўлган. Бу ҳақда “Мир24” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, тонгда аланга тўсатдан бошланиб, катта тутун кўтарган. У эса тезда деярли саккиз минг квадрат километр майдонга тарқалган. Ўт ўчирувчилар ёнғиннинг уйларга етиб боришини тўхтатишга ҳаракат қилиб, йўллар бўйлаб саф тортганлар.
Шунингдек, бу вақтда вертолётлар олов устига ҳаводан сув ташлаган.
“ Маҳаллий аҳоли қутқарувчиларга ёрдам бермоқда, федерал ҳукумат ҳам ёнғинни ўчиришга ёрдам беришга ваъда берди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!