$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Компьютер ёнига қўйилган кактус нурланишдан ҳимоя қилиш ростми?

09:31 / 31.10.2022

Неча йиллардан буён одамлар компьютер ёнига кактус қўйиш борасида баҳслашиб келишади. Баъзилар унинг сеҳрли кучига ишониш керак эмас, деб ҳисоблашса, айримлар эса бунга кўр-кўрона ишониб, иш столи устини майда кактусларга тўлдириб ташлаган.

Нима бўлган тақдирда ҳам ҳозир бу ўсимлик компьютерлар билан бир суръатда ҳар бир уйга кириб борган. Айниқса, аёллар журналлари сирли нурланиш ва унинг салбий оқибатлари хусусида ёза бошлагач, интернетда ўтирадиган ҳар бир аёл монитори ёнига кактус қўядиган бўлди. Етмаганига турмуш ўртоғи ва севган инсонига ҳам кактус совға қилди.

Игнабарглилар радиацияни ўзига ютадими?

Агар биология энциклопедиясига назар ташлайдиган бўлсак, игнабарглилар сувни ўзида сақлаб туриш хусусиятига эга. Бироқ радиация, электромагнит импульслари ёки зарарли нурланишни ютиши хусусида умуман гап йўқ.

Ҳозирги замон компьютерларидан саломатликка путур етказадиган зарарли нурлар ажралиб чиқиши ҳам расман тасдиқланмаган. Тўғри, бир вақтлар ўзидан рентген нурларига яқин нур таратадиган эски мониторлар бўларди. Бироқ улар аллақачон истеъмолдан чиқарилган. Суюқ кристаллардан ясалган мониторлар эса соғлиқ учун хавф туғдирмайди.

Албатта, инсонларнинг ўзи ва яқинларини радиациядан асрашга интилишини тушуниш мумкин. Бироқ кактуслар бу ишни уддалай олмайди. Акс ҳолда Чернобил шаҳрини кактус босиб кетган бўларди.

Бироқ кактуснинг айрим фойдали хусусиятларини ҳам инкор эта олмаймиз.

Куч-қувватни оширади

Кактуслар худди бошқа ўсимликлар каби ҳаводаги зарарли моддаларни ўзига сингдириш хусусиятига эга. Бундан ташқари, у кислород ажратиб, ҳавони тозалайди. Компьютер қўйилган хонанинг тоза кислородга тўйиниши ва вақтида намланиши иш қобилиятини ошириб, ишчиларни тетик қилади.

Бу ўсимлик, айниқса, мактаб ўқувчилари, талабалар ва ақлий меҳнат билан шуғулланувчиларга асқатади. Унинг кучли энергетикаси онгни фаоллаштиради, концентрацияни оширади, мантиқий фикрлашни ривожлантиради. Мазкур ўсимлик фикрларингизни тартибга солади ва сиз қийин юмушларни ҳам бир зумда бажарасиз. Бундан ташқари, у бош оғриғини бартараф этиш хусусиятига ҳам эга.

Эстетик хусусияти

Кактусни компьютер ёнига гўзаллик учун ҳам қўйиш мумкин. Ҳатто компьютер тўлқини остида у янаям гуркираб ўсади, деган тахминлар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, кактуслар беор ўсимлик ҳисобланади, уларга ортиқча эътибор керак эмас. Доим бир хилда туради, бирор ерга кетсангиз ҳам тезда сўлиб қолмайди. Кактусларнинг айримлари жуда чиройли гуллайди.

Кўз нурини ҳимоя қилади

Олимлар кактуснинг кўриш қобилияти сусайишининг олдини олишига шубҳа билан қарайдилар. Улар ҳавони қанчалик тозаламасин, мониторга тикилавериш кўриш қобилиятини сусайтиради. Агар кўзни вақтида дам олдирмасангиз ва хона етарлича ёритилмаган бўлса, бу ҳолат янаям кучаяверади.

Кактуснинг кўзга фойдасини қуйидагича изоҳлаш мумкин: ходим гоҳида унга тикилиб, бироз чалғийди, кўзлари ҳам дам олади. Бу ўсимликни шу нуқтаи назардан ҳам тинчлантириш қобилиятига эга, деб ҳисоблаш мумкин. Монитор ҳамда ўсимлик ўртасида бориб келган кўзларда қон айланиши яхшиланади, кўз мушаклари мустаҳкамланади, чарчоғи кетади.


Фойдали


														
														Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Мобил телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланишга улгурган. Кун давомида бу қурилма қўлимизда туради.
15:23 / 23.01.2025

														
														Зумерлар аслида ким?

Зумерлар аслида ким?

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши нат…
10:31 / 23.11.2024

														
														Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурийлар сулоласи деганда жудаям катта тарих кўз олдимизга келади. Темурийлар сулоласи тарихда иккита муҳим империя – Эрон…
16:54 / 13.11.2024

														
														Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

ФВВ масъули қандай қилиб ис газидан заҳарланиш юзага келиши ҳамда у нега инсон ўлимига олиб келишини тушунтирди.
11:02 / 09.11.2024

														
														Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Янги оқ узум. Бир кунда икки ҳисса янги оқ узум истеъмол қилиш она сутини кўпайтиради.
15:18 / 02.11.2024

														
														Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда ўлим хавфи 3 мартадан 1 мартагача камайиши мумкин.
15:15 / 02.11.2024

														
														Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.
11:33 / 31.10.2024

														
														Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бош бармоқ массаж қилинганда, мия фаолияти кучаяди ва бош оғриғи енгиллашади;Кўрсаткич бармоқ массаж қилинганда ошқозон-ичак…
11:10 / 28.10.2024

														
														Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Гўшт истеъмол қилишнинг нормаси турли омилларга, жумладан ёш, жисмоний фаоллик даражаси ва умумий соғлиғингизга боғлиқ бўлиш…
10:56 / 28.10.2024

														
														Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Нон тузли, яхши оширилган бўлиши, тандирда яхши пиширилиши, бир кечадан кейин ейилиши керак.
17:37 / 27.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
09:45 / 11.05.2025
Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вояга етмаганга нисбатан ноқонуний хатти-ҳар…
19:53 / 11.05.2025
Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025
Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаролар қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган, шуни…
16:18 / 12.05.2025
12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.
05:23 / 12.05.2025
Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:01 / 13.05.2025
Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) била…
21:37 / 12.05.2025
Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
14:34 / 12.05.2025
Тошкентда янги BRT йўлаги қурилади

Тошкентда янги BRT йўлаги қурилади

Мазкур йўлак йўлнинг четки қисмида эмас, балки унинг ўртасидан ўтади. Бу эса илгариги трамвай изларини эслатади.
12:08 / 13.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!