Владимир Путин Россия “Шимолий оқим” йўналишидаги бўш оқимларни Европага йўналтириш учун Туркияга кўпроқ сув ости табиий газ қувурларини қуриш имкониятини кўриб чиқаётганлигини айтди.
“Биз Қора денгизга Болтиқ денгизи орқали ўтадиган “Шимолий оқим”нинг йўқолган газларини ўтказишимиз мумкин”, - деди Путин.
Қора денгиз Россиянинг Европага газ экспорт қиладиган асосий йўли сифатода хизмат қилиши мумкин.
Келтирилишича, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Европа Иттифоқи билан муносабатлари кескин ёмонлашгани сабабли Кремл Туркия билан алоқаларини мустаҳкамламоқчи.
Ҳозирда Россия газининг Европа Иттифоқига экспорти олдинги даражадан кичикроқ бўлиб, вазият Болтиқ денгизи остидан Германияга ўтувчи “Шимолий оқим” асосий қувур тизимидаги узилишлар туфайли ёмонлашган.
Агар яқин сиёсий ва иқтисодий ҳамкори Анқара манфаатдор бўлса, Туркия билан қўшимча алоқалар ўрнатилиши мумкин, деди Қозоғистонда туркиялик ҳамкасби билан учрашган Путин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!