Маълумотларга кўра, кеча, 3 февраль куни Лондонда Исроил ҳужумлари оқибатида 27 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақириш учун намойишчилар оммавий митинг ўтказди. Бу ҳақда “gnt24.com” сайти маълум қилган.
Фаластинликлар билан бирдамлик учун минглаб одамлар Портленд-Плейсдаги ББС штаб-квартираси олдида тўпланган ва кейинроқ Уайтхоллдаги Бош вазир идораси томон марш уюштиришган.
Таъкидланишича, Фаластин байроқларини кўтарган оломон, Исроилнинг Ғазога ҳужумларини тўхтатиш чақириғи билан шиорлар айтиб, Британия ҳукуматини Исроилни қўллаб-қувватлагани учун сазойи қилган.
Улар, шунингдек, “Фаластинга озодлик”, “Геноцидни тўхтатинг” ва “Ҳозироқ сулҳ тузилсин” каби турли ёзувларни кўтариб олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!