2024 йил 19 сентябрь куни Манғистау – Нукус йўловчи поезди йўналишида ёнғин ҳодисаси юз берди. Соат 14:47 да тепловознинг “Б” секциясининг турбокомпрессоридан учқун чиқа бошлаган. Бу эса вагонлараро туташувларда махсус резина пластиналарнинг ёнишига олиб келди.
Шундан сўнг, машинист томонидан тепловоз ҳаракат таркибидан соат 14:50 да узилиб ёнғин бартараф қилинган ва соат 15:30 ҳаракатни давоми эттирган. Юқорида келтириб ўтилган ҳолат бўйича фуқароларга ва йўловчи вагонларига шикаст етмаган.
Шунингдек, ушбу йўловчи поезд Нукус станциясига соат 16:23 кириб келган (1 соат 3 дақиқа жадвалдан кеч кириб келган).
Ҳодиса натижасида масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди ва қолган локомотивлар ёнғин хавфсизлиги бўйича такрорий текширувлардан ўтказилган. Хабарда айтилишича, ҳозирда локомотив таъмирланиб, фойдаланишга тайёр ҳолатда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!