$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Марказий банкнинг “йиллик асосий ставка” сиёсати Ўзбекистонда ўзини оқлаяптими?

10:18 / 18.03.2022

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда доллар курси ўсиб бормоқда. Бугун Марказий банк асосий ставкани йиллик 17 фоиз этиб белгилади.

Хўш, асосий ставкани йиллик 17 фоиз этиб белгилаш нимани билдиради? Бу ўзбек сўмининг долларга нисбатан қадрсизланишига қанчалик таъсир қилади?

Шу каби саволлар билан собиқ молия вазирининг биринчи ўринбосари, иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодировга юзландик.

– Ҳафта бошидан буён сакраётган доллар курси ва бугун Марказий банк томонидан эълон қилинган асосий ставкани йиллик 17 фоиз этиб белгиланиши нимани билдиради?

– Бизда Марказий банкнинг ўзи белгилаган сиёсати бор. Бу сиёсат 2019 йилда белгиланган бўлиб, бундан мақсад инфляциянинг даражасини белгиланган параметр доирасида ушлаб бориш. Бу сиёсат қайсидир мамлакатларда ўзини оқлаган. Лекин бу сиёсат Ўзбекистонда ўзини ҳеч қачон оқламайди. Ҳатто, иқтисодчиларнинг бир қисми бу сиёсатга қарши. Жумладан, шахсан мен ҳам қаршиман. Чунки биздаги инфляция монетар сабабларга боғлиқ эмас. Номонетар сабабларга боғлиқ бўлган инфляция даражасини монетар йўллар билан туширишга ҳаракат қилиш бутунлай нотўғри сиёсат деб қарайман.

Икки кундан бери ўзбек сўмини долларга нисбатан қадрсизлантириш орқали Марказий банк нотинчликка йўл қўймоқда. Бу қилинаётган иш тадбиркорларга нисбатан манфий аҳамиятга эга.

Доллар курсини ўзбек сўмига нисбатан ошириш масаласига тўхталсак. 2017 йилдан бери кўпгина тадбиркорларга катта-катта суммаларда долларда кредитлар берилган. Чунки доллар ставкалари билан кредит фоизлари ўртасида тахминан уч баробар фарқ бўлган. Баъзан тадбиркорларга банклар бизда сўм йўқ, доллар олинг, буни ставкаси яхши деб тиқиштириб берган. Шундан сўнг кўплаб тадбиркорлар долларда кредит олишга мажбур бўлган. Бундай корхоналар Республика даражасида мингдан ошиқ. Улар техника сотиб олган ва баъзилари бу пулларни корхонанинг айланма харажатлари учун ишлатишга мажбур бўлган. Ўша вақтда улар ўзбек сўмининг бу даражада қадрсизланишини ҳисобга олмаган.

Ўтган уч йилликда ўзбек сўмининг девалвация даражаси билан икки кунлик девалвация даражаси бир хил. Буни қандай қилиб тадбиркорлик субъекти кўтара олади? Эртага долларда кредит олган одамлар олиб келган маҳсулотини шу нархда сота олмайди-ку. Агар маҳсулот нархлари кўтарилса, бозор шунга яраша сотиб олмайди. Ўйлайманки, бу ишлар шошма-шошарлик билан қилиняпти. Чунки бир ҳафта давомида ҳеч қайси тадбиркор маҳсулот нархини саккиз фоизга кўтаролмайди. Агар доллар шу даражада ўсишда давом этса, импорт билан боғлиқ барча нарсанинг нархи кескин ошиб кетади.

Агар импорт структурасига қарайдиган бўлсак, бизда импорт ҳажми экспортимиздан тахмиман 4-5 миллиардга кўп. Ёмон томони, сўмнинг инфляцияси ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган 10-15 фоиз тадбиркорларнинг зиммасига тушади. Бу жуда ҳам нотўғри.

– Бу Ўзбек сўмининг долларга нисбатан қадрсизланишига қанчалик таъсир қилади?

– Бугунги кунда ўзбек сўмининг қадрсизланиши Марказий банк қарори билан амалга оширилмоқда. Бозорда долларга бундай талаб йўқ. Буни тагида иқтисодий омиллар йўқ. Бу кетишда долларга нисбатан сўмнинг қадрсизланиши давом этади ва бозорда ваҳима бошланади. Кризис менежментда бундай қилинмайди. Кризис менежментда биринчи галда ваҳимага йўл қўймаслик керак. Марказий банк бу ишлари билан ваҳимага йўл очиб беряпти.

 


Бу ҳам қизиқ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

📌»Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги …
17:06 / 09.10.2026
Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026
АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026

10:54 / 09.10.2026
Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026
Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Фойдаланиш имконияти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиб, уларга тегишли давлат рақам бе…
09:26 / 09.10.2026
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026
Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

6–8-октабр кунлари Туркманистоннинг Аваза шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг уруғчилик масалалари бўйича Ҳукуматлара…
17:27 / 08.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкор…
16:33 / 08.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!