30 июнь куни бўлиб ўтган 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финал баҳсида Марокаш терма жамоаси Нидерландияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақанинг нимчорак финалига чиқди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобида якунланди. Нидерландия сафида 72-дақиқада Коди Гакпо ҳисобни очган бўлса, Марокаш 90+1-дақиқада Исса Диопнинг голи эвазига мувозанатни тиклади.
Пеналтилар сериясида Марокаш футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Учрашувдан кейин Коди Гакпонинг голини нишонламагани ҳам эътибор марказида бўлди. Маълум бўлишича, футболчининг турмуш ўртоғи яқинда ҳомиладорлик даврида фарзандини йўқотган. Шу сабабли Гакпо гол урганидан сўнг уни нишонламасликка қарор қилган.
Марокаш гуруҳ босқичини «C» гуруҳида иккинчи ўринда якунлаган бўлса, Нидерландия «Ф» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган эди. Энди Марокаш нимчорак финалда Канада терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 4 июль куни АҚШнинг Техас штати, Хюстон шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!