$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

Миллиардерларнинг ҳайратланарли хоббилари

11:21 / 30.03.2023

Катта миқдордаги пул инсоннинг хаёлида нималар бор эканлигини билиш олиш учун ажойиб воситадир. Бугун сизга тақдим қилмоқчи бўлган рейтингимиз орқали дунёдаги энг бой одамларнинг содир этган энг антиқа ва ғалати ишлари ҳақида билиб оласиз.

Жоселине Винделштейн

Фикримизча, орангизда кўпчилик бу аёл ҳақида эшитган бўлса керак, аммо у ҳамон атрофдагиларни ҳайратга солишда давом этиб келади. Швейцариялик Жоселине Винделштейн ўз бойлигини йўлбарс овлашни хуш кўрган эри Алик Винделштейн билан ажрашгач, қўлга киритган.

Аёл эрининг хиёнатларига ортиқ бардош бера олмаслиги сабаб ажрашишга қарор қилди, тушкунликка тушгач эса  ўзини пластик жарроҳликлар билан овута бошлади.

“Агар улкан ёввойи йўлбарсга ўхшай бошласам, эримнинг меҳрини қайтариб оламан” дея хаёл қилган эди у.

Аммо бу борада унга пластик жарроҳлик ёрдам бера олмади. Эри уни 2,5 миллиард доллар билан бирга ташлаб кетди. Аёлнинг ташқи кўриниши унга машҳурлик олиб келди, Жоселинни пластик жарроҳлик қурбонларидан бири сифатида таний бошладилар. Аёл 4 миллион доллар сарф қилганча жарроҳлик столида 7 марта бўлишга улгурди. Кейинроқ эса Нью-Йоркка келиб ўрнашди.

Винделштейн узоқ йиллардан бери бу ерда дизайнер Клойд Клейн билан бирга истиқомат қилади. Ёшлар орасидаги 22 йиллик фарқ, аёлнинг ташқи кўринишидаги ноодатийлик ва жарроҳликлар сабаб бўшаб қолган ҳисоб рақамлари дизайнер учун мутлақо қизиқ эмас. Балки мана шу аёлнинг ҳақиқий муҳаббатидир?

Роберт Кларк Грем

Инсоният ҳамиша тарихни ўзгартириш учун ҳаракат қилувчи одамлар билан тўқнаш келган ва келади ҳам.

Айрим одамлар янги империяларга асос солган бўлса, айримлари девона номи билан ўзларининг яшаш жойларидан узоқларга кетишади. Шу каби одамлардан бири машҳур оптик Роберт Кларк Гремдир. Бу инсон кўзойнаклар учун мўлжалланган синмайдиган линзалар ихтирочиси саналади.

Ушбу ихтиро унга кўп миллионлик бойлик олиб келди. Барчаси ажойиб тарзда кечаётганди, ана шу пайтларда эркак Нобель лауреатларидан бири Герман Миллернинг илмий ишларини ўқиб қолди. Шу тариқа унинг ҳаётдаги асосий мақсади линзалар эмаслиги, балки инсоният генофондини яхшилаш эканлигини тушуниб етди. Миллионнер 1979 йилда Калифорнияда эмбрионлар репозиторийсини очди. Уруғ донорлари учун номзод сифатида Нобель лауреатларини таклиф қилди.

Аммо шу ерда кичик камчилик келиб чиқди. Аниқланишича, катта ёшдаги лауреатларнинг юқори даражадаги интеллектуал салоҳияти ҳомилага ҳам айнан ушбу функцияларнинг берилишни таъминлай олмасди. Тажрибага бош қўшган номзодлар сони эса учтагина бўлди, холос. Оқибатда олимни Шнобел мукофоти билан тақдирладилар.

Жефф Безос

Сайёрамизнинг энг бадавлат одами, “Аmazon” ва “Blue origin” компаниялари асосчиси, намунали тадбиркор  Жефф Безоснинг ким эканлигини жуда яхши биласиз, албатта. Аммо унинг айрим ишлари, мегалойиҳалари кўпчиликка маълум эмас. Агар қаттиқ қоя устида диаметри 150 метрли циферблатга эга ва 10 000 йиллик вақтга мўлжалланган улкан соат қурилаётганини билсангиз қандай хаёл қилардингиз?

Бу ўринда муаллифга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қолардингиз, тўғрими? Бироқ Безос ушбу лойиҳа учун 42 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритиб бўлган. Бир қарашда жуда ғалати бўлган ғоя кейинроқ сизни лол қилиши мумкин. Жеффнинг улкан соати инсониятнинг стратегик онги ва келажак учун масъул эканлигини ёдга солиб турадиган тимсол бўлиши кутилмоқда.

“Ҳеч бўлмаганда, уни 4 мингйилликда кўрган инсонлар бир бирларидан бу соатни қайси аҳмоқ ясаттирган экан деб сўрайдилар” дея ҳазил қилганди Безос.

Датта Фуге

Оғирлиги 3,5 кг келадиган, 14 мингта олтин бўлаклари ва тугмалар билан безатилган, “Swarovski” кристаллари билан тўла ушбу кўйлак сариқ металл ишқибози, мультимиллионер Датта Фуге учун 240 минг доллар эвазига тайёрлаб берилган эди.

У либосни 2012 йилда буюртма қилган бўлса, атиги 4 йил давомида кия олди, холос. Қимматбаҳо либос эркак учун тумор вазифасини ўтай олмади. 2016 йилнинг 14 июль куни дўстининг туғилган кунида, ўғлининг кўз ўнгида тош билан уриб ўлдирилди.

Миллионер бу ерга ўзининг олтин либосини кийиб, аммо одатий қўриқчиларисиз ҳолатда борган. Бу каби ҳолатга эса иқтисодий мавзудаги баҳс сабаб бўлгани айтилади.

Мукеш Амбани

Ҳиндистоннинг энг бой одами, мультимиллиардер Мукеш Амбани ўз қўлларининг осмонга қадар етишини жуда истарди.

“Бизнесдаги энг муҳим нарса ўзингга ишониш ва буни реалликка айланита олиш” дейди у.

27 қаватли, Мумбайнинг қоқ марказида жойлашган 170 метрли бинога қарайдиган бўлсак, ушбу реалликнинг Мукеш учун олтин либос ва унинг эгаси тасаввуридаги тушунчалардан минг марта кучлироқ нарса эканлигини тушуниб оласиз.

Мукеш бу ерда онаси, рафиқаси, 3 нафар фарзанди билан истиқомат қилади. Уйнинг нархи 2 миллиард долларга тенг бўлиб, ичида 168 та машина турар жойи, 50 кишилик кинотеатр, спа-салон, бассейнлар, осма боғлар, қор билан тўлдирилган хона, икки қаватли фавқулодда ҳолатлар хонаси, 3 та вертолёт майдони ва парвозларни бошқариш маркази жойлашган. Қизиқ, оила аъзолари бу уй ичида бир-бирларини топа олармикинлар?

Клайв Палмер

Австралиялик сиёсатчи, мультимиллионер Клайв Палмернинг бойлиги 2012 йил ҳолатига кўра 600 миллион долларга баҳоланган. У ўз исмини "Титаник 2" кемаси билан боғлашни ният қилган эди. Бу Британиянинг "Титаник" трансатлантик лайнерига ўхшайдиган, фақат замонавийлашган кўринишдаги кема бўлади. Унинг узунлиги 270 метрга тенг, Палмернинг режасига кўра, мазкур кема унга тегишли “Blue star line” круиз компанияси флагманига айланиши кутилмоқда.

Қизиқ, Леонардо ди Каприо бу сафар ҳам кема учун чипта олишни уддалармикин? Кемани синовдан ўтказиш фикри 2013 йили маълум қилинган пайтда 40 минг нафар инсон унга чиқиш учун истак билдирган ва бунинг учун миллионлаб доллар пул тўлашга тайёр эканлигини айтган эди.

Маълум қилинган фактлар орасида эса кеманинг ҳар бир йўловчисига ўтган асрнинг бошларига тегишли либослар берилиши ҳам айтиб ўтилган. Айтгандай, бу ерда қутқарув қайиқлари жуда ҳам кўп.

Шайх Ҳамад

Болаликда кичик қоғоз кемалар ясаб, исмингизни қум устига ёзган пайтларни эслайсизми? Абу Дабининг энг бой инсонларидан бири, ҳукмрон оила аъзоси 63 ёшли шайх Ҳамад аль Наҳайян ҳам ўз исмини қум устига ёзишни жуда яхши кўради. Албатта, бадавлат шайхнинг қум устига сурат чизишини тасаввур қилиш жуда қийин. Лекин 3 ойлик вақт ва  бир неча миллион доллар миқдоридаги пул эвазига буни осонгина амалга ошириш мумкин. Эндиликда Ҳамад имзосини Алфа Тайсее оролининг юқори қисмидан “Google” хариталари орқали кўриш мумкин. Ҳар бир ҳарфнинг баландлиги 1000 метрга тенг бўлиб, ёзув узунлиги 3 километрга қадар чўзилган. Жўшқин океан сувлари санъат асарини ювиб кетмаслиги учун эса унга сувни сингдириб берадиган махсус дренаж ҳандақлар илова қилинган.

Хассан ал Болкиах

Бруней султони, сайёрамизнинг энг бой одамларидан бири бўлмиш Хассанал Болкиах сулоланинг 29 вакили ҳисобланади. 2010 йил маълумотларига кўра, унинг бойлиги миқдори 20 миллиард долларга тенг.

Америка жосуслик хизмати вакилларининг айтишларича, султоннинг 220 миллион долларлик шахсий самолёти ичига кириш ядровий қурол тизимини ишга туширадиган хона ичига киришдан ҳам қийинроқ.

Султон давлат ишлари, кўп сонли хотинлари, рейслар ва парвозлардан бўш бўлган пайтида катталиги бир неча квадрат километрга тенг келадиган гаражи ичига ҳам кириб туради.

Бу ерда 5000 та машина жойлашган бўлиб, ичида тилла билан қопланган “Rolls-royce”, ҳукумат кортежлари, “Формула-1”нинг чемпионлик болидлари, юзлаб “Porsche”, “Ferrari”, “Bentley” русумидаги машиналар бор. Ҳалқаро автобозор султон учун қизиқарлироқ таклиф бера олмаган пайтда у гараждаги бўш жойларни бир хил моделдаги, аммо турли ранг ва турли рақамлар билан сифатланувчи машиналарга тўлдиради.

Султон ушбу машиналарни ўз вазифаси учун ишлатиб чиқишга улгурмаслигини яхши билади. Энг муҳими – жараён эмасми?

Бидзина Иванишвили

Грузиянинг собиқ бош вазири Бидзина Иванишвили кончи фарзанди бўлиб, унинг бойлиги 5,5 миллиард долларни ташкил қилади. 2016 йилдан бошлаб миллиардер буюртмасига кўра ўлканинг турли бурчакларидан Қора ер денгизи ёнида жойлашган уйидаги орқа ҳовли учун юз йиллик дарахтлар олиб келинади. Миллиардер уларнинг айримлари ўз ватани учун тимсол бўлиб қолгани ва ажарларнинг бир неча авлодини кўргани билан қизиқмайди ҳам. Ахир, Грузия қонунларига кўра, барчаси тўғри, мамлакат флораси унинг ҳудудидан ташқарига чиққани йўқ. Келгуси 4 йил давомида дарахтлар ишқибози ўз уйига 500 та дарахт ўтказишни кўзлаб қўйган. Унинг одамлари дарахтларни ўсаётган жойидан илдизлари билан бирга кўчириб олиб келадилар.

Ахир, катта пулинг ва дарахтларга нисбатан ўзгача меҳринг бўлса, уларни кўчириб олиш нима деган гап, тўғрими?

Уоррен Баффет

Бунга ишониш қийин, аммо 20 йилдан бери ҳар йили дунёнинг энг бадавлат инсонлари рўйхатидан жой олиб келадиган, инвестициялар бозорининг қиролларидан бири бўлмиш Уоррен Баффет йил давомида ўзи иштирокида тушлик қилиш имкониятини сотади. Ҳа, ҳа, нотўғри эшитмадингиз, айнан шундай!

Тушликдан орттирилган пуллар эса уйсизларга керакли маҳсулотлар олиб берувчи ва гиёҳвандларни даволаш билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобига ўтказиб берилади. Мазкур тушликлар Баффетнинг бойлигига пул қўшмайди, албатта. Аммо одамлар учун фойдали инсон бўлиш Баффетга ажойиб кайфият бағишлайди. Одатда тушлик вақти 3 соат давом этади. Рекорд даражадаги сумма эса 2016 йилда қайд этилган. Ўз исмининг сир бўлиб қолишини истаган одам кимошди савдоси вақтида миллиардер билан тушлик учун 3,5 миллион доллар таклиф қилган.

Бугун дунёда 2000 нафар миллиардер яшайди. Кўриб турганингиздек, бойлик уларнинг айримлари учун синовга ҳам айланади. Умид қиламизки, уларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўз ҳисобидаги пулларни худбинлик эмас, жамоатчилик фойдаси учун йўналтиради.

 

 

 


Қизиқарли


														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

														
														Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Италиялик археологлар Ситсилия жанубидаги Агригенто провинциясидаги замонавий Ликата яқинида жойлашган қадимий Финзиаде шаҳр…
11:14 / 27.01.2025

														
														Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025

														
														Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Google қидирув тизими орқали 2024 йилда энг кўп изланган мавзуларни сарҳисоб қилди ва қидирувларни йўналишлар бўйича ажратиб…
11:22 / 12.12.2024

														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

Бу ҳам қизиқ

8 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 21–23 даража, кундузи 33–35 даража бўлади.
22:46 / 07.05.2025
Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётга ҳар йили 1 млрд доллар зарар келтиради

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётга ҳар йили 1 млрд доллар зарар келтиради

Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
14:29 / 07.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Андижонда Фарғона канали қирғоқлари шикастланиши натижасида хонадонларни сув босди

Андижонда Фарғона канали қирғоқлари шикастланиши натижасида хонадонларни сув босди

Айни пайтда вилоят Норин Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
13:06 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025
ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

7 майдан 8 май санасига ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Париж шаҳридаги “Парк …
10:05 / 08.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича беш йиллик дастур қабул қилинади

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича беш йиллик дастур қабул қилинади

Ўзбекистонда болалардаги онко-гематологик касалликларнинг ярмидан кўпи сўнгги босқичларда аниқланмоқда.
16:10 / 07.05.2025
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар…
18:22 / 07.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!