$
11783.47 UZS
-14.45
139.70 UZS
1.7
13688.86 UZS
-51
31° Кечаси 18°

Мотивация билан уйғонишнинг самарали усуллари

15:08 / 14.04.2023

Тан олинг, мотивацияни ҳис қилиш, эҳтимол, сиз қила оладиган энг қийин ишлардан биридир. Агар бу жуда осон бўлганида, ҳар бир киши олдинга силжиб, ўз олдига қўйган мақсадларига эришган бўларди.

Нимадан роҳатланишингиз ва сизга чинакамига завқ берадиган нарса ҳақида ўйлаб кўринг. Келинг, кунингизни бошлаш учун сизга куч бағишлайдиган омилларни кўриб чиқамиз.

Будильник вақтини кечиктирманг. Будильникни кечиктириш сизни дарҳол туришдан кўра ёмонроқ кайфиятда уйғотиши мумкин. Ҳар 5-10 дақиқада тўхтатилган уйқунинг фойдадан кўра зарари кўп. Будильникни хонанинг нариги томонига қўйишга ҳаракат қилинг, шунда уни ўчириш учун ётоқдан туришдан бошқа иложингиз қолмайди.

Уйғонганингизда кўришингиз учун энг катта орзуларингизни ёзинг. Бизнинг миямиз доимо ҳаётимиздан нимани хоҳлаётганимизни эслаб туриши керак. Уни ёзиб олиш бизнинг руҳият ва эътиқод тизимимизда катта ўзгаришларни келтириб чиқаради, чунки оддий фикр ва орзу бирданига аниқ кўринадиган бўлиб қолади. У бирданига жонли тасаввур эмас, балки рўёбга чиқиши мумкин бўлган нарсага айланади.

Сув ичинг. Ухлаётганингизда танангиз жуда сувсизланади ва уйғонганингизда чарчоқ ҳиссини туясиз. Ўриндан туришингиз билан бир стакан илиқ сув ичишингиз соғлиғингиз ва ичак фаолияти учун ҳам фойдалидир. Айтганча, юзингизни совуқ сув билан ювишни ҳам унутманг.

Машқ қилинг. Мунтазам жисмоний машқлар инсонда бахтиёрлик ҳиссини уйғотадиган дофаминни ишлаб чиқариши илм-фан томонидан исботланган. Бу биологиянгизнинг “ўзини яхши ҳис қилиш” таблеткаси бўлиб, уларни тез-тез бажариш нафақат ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради, балки танангиз саломатлиги учун ҳам фойдалидир.

Медитация қилинг. Медитация кунни бошлашнинг яхши усулидир, чунки у парасемпатик асаб тизимини фаоллаштиришда ёрдам беради. Медитация нафақат онгингиз, балки танангизга ҳам тетиклик, қувват бағишлайди ва унинг ёшаришига сабаб бўлади.

Яхши ва фойдали нонушта қилинг. Яхши нонушта сизни тушликкача қувват билан таъминлайди. Нонуштани ўтказиб юбориш диққат-эътиборни йўқотиш ва асабийлашишга олиб келиши мумкин. Маълумки, ситрус энергияни оширади, шунинг учун уйдан чиқишдан олдин тўғри нонушта қилишга вақтингиз бўлмаса, эрталаб апелсин истеъмол қилсангиз, кучга тўлиб оласиз.

Янги кунда нима қилишингиз кераклигига эътибор қаратинг. Эрталаб куннинг энг қийин вақти бўлиши мумкин, чунки бу вақтда сизни бажарилиши керак бўлган жуда кўп вазифалар ва топшириқлар кутиб турган бўлади. Бунда эришмоқчи бўлган мақсадларингизнинг энг каттасига эътибор қаратиш туфайли кўпинча ўзингизни йўқотиб қўйишингиз мумкин. Лекин шуни ёдда тутингки, бугун қилишингиз керак бўлган ишлар охир-оқибат сизни ўз мақсадингизга олиб боради. Мақсадларингизни кичикроқ бўлакларга бўлинг ва уларни босқичма-босқич мунтазам равишда амалга оширинг.

Кичик танаффуслар қилинг. Эрталаб ҳар ярим соатлик ўз устингизда мустақил шуғулланиш учун ўзингизга танаффус беринг. 20 дақиқалик таймерни ўрнатиб, “Помодоро техникаси”дан фойдаланинг. Кейин қолган дақиқани дам олиш, қаҳва тайёрлаш ёки қисқа масофага юришга сарфланг. Сиз ўша 2 соат ичида бутун кун давомида диққатсиз ишлаганингиздан кўра кўпроқ иш олиб борганингизни билиб оласиз.

Ривожланишда давом этинг. Доимо ўсишга интилинг. Сиз билан бирга бўлган одамлар сизни доимо қизиқарли деб билишсин. Мақсадларингизга эришган бўлсангиз, ўз олдингизга янада юқорироқ мақсадларни қўйишга ҳаракат қилинг ва бу сизни кейинги босқичга олиб чиқади. Дарҳақиқат, маршрутлар деган нарса йўқ, фақат марралар бор!

Шахсий блогни бошланг ва кашфиётларингизни дунё билан баҳам кўринг. Эга бўлишингиз мумкин бўлган энг катта мамнуният – бу билган нарсангизни бошқалар билан баҳам кўришдир. Шунингдек, бу усул блогингиз кузатувчилари олдидаги масъулият ҳиссини беради ва натижада, янги нарсалар ўрганишга, яхши натижаларга эришишга ҳаракат қиласиз.

Ўзингизга ёқадиган янги кўникмаларни ўрганиш учун кунига бир соат вақт ажратинг. Янги кўникмаларни ўрганиш шахс ва кадр сифатида сизнинг ривожланишингизга сабаб бўлади. Шу билан бирга, ўз қадр-қимматингиз ва ўзингизга бўлган ишончингизни оширади.

Кунига бир неча соатни фақат ўйин-кулги ва дам олиш учун сарфланг. Эътиборни фақат ишга қаратиш яхши фикр эмас. Биз дам олишимиз ва қизиқарли машғулотлар билан шуғулланишимиз керак. Аслида, бу шунчалик муҳимки, Google буни ўз иш ахлоқининг бир қисми сифатида ишлатади. Бизнинг энг ижодий ғояларимиз иш билан боғлиқ бўлмаган нарсаларни бажариш орқали келиб чиқади.

Мувозанатли ҳаёт яратишга эътибор қаратинг. Агар бутун вақтингиз ва кучингизни фақатгина бир нарсага сарфласангиз, сизни бахтли қиладиган бошқа ҳеч нарса йўқлиги сабабли шахсиятингизга зарар етказиш хавфи катта. Сизни бахтли қиладиган барча нарсаларга мос келадиган мувозанатли жадвал тузинг, шунда бир нарса тўсатдан муваффақиятсизликка учраса, ҳаётингизда сизни позитив сақлайдиган бошқа нарса бўлади.

Фикр алмашиш учун сиз билан мақсади бир инсонлар гуруҳини тузинг. Сиз каби нарсаларни хоҳлайдиган, ўхшаш фикрли одамларни қидиринг. Муваффақият йўлидан бориш баъзан ёлғиз саёҳат бўлиши мумкин. Саёҳатда бошқа одамларнинг бўлиши ғоялар алмашиш ва ўзаро фикр алмашиш туфайли ишларни осонлаштиришга ёрдам беради. Агар бунинг иложи бўлмаса, китоблар, аудиолар ёки бошқа блоглардан муваффақиятли шахсларни қидиринг ва уларнинг муваффақиятларидан сабоқ олинг. Бу сизга мақсадга эришиш учун керакли ижобий фикрларни яратишга ёрдам беради.

Ҳаётни жуда жиддий қабул қилманг. Баъзан бу ҳаёт вақтинчалик эканлигини унутиш осон. Мақсадларга эришиш ва ўзингизни яхшилаш қанчалик муҳим бўлса-да, ҳеч биримиз абадий яшай олмаймиз. Ҳар доим вақтингиз ва ҳаётнинг нозик томонларини қадрлашга ҳаракат қилинг!


Лайфстайл


														
														“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026

														
														Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

														
														Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Секин ҳаёт (slow living) нима?“Slow living” — бу ҳар бир кунни, ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир дақиқани онгли равишда яшаш фалса…
12:18 / 26.05.2025

														
														Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекаси бўлиш — бу оддийликда мукаммаллик яратиш санъатидир. Уй бекалари — оиланинг юраги, муҳитнинг меъмори.
15:19 / 30.04.2025

														
														“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсумида собиқ полиция ходими Хван Чжун-Хонинг онаси ролини ижро этган актриса Ли Жу-ши…
09:46 / 04.02.2025

														
														Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Балансли нонушта қилиш яхшироқ умумий овқатланиш билан боғлиқ бўлиб, танангизни руҳий ва жисмоний қийинчиликларни енгиш учун…
13:32 / 25.01.2025

														
														Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Флагман нафақат инновацион камера, балки одатий стандартларни ўзгартирувчи ноёб орқа панель дизайнини ҳам олади.
11:13 / 25.01.2025

Бу ҳам қизиқ

11 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
17:21 / 10.09.2026
Чорвоқда чўкиб кетган 3 кишидан 2 нафари топилди

Чорвоқда чўкиб кетган 3 кишидан 2 нафари топилди

Ҳозирда жасаднинг учинчисини қидириш ишлари давом этмоқда.
12:58 / 10.09.2026
Тойлоқ туманида “Энергосавдо” ходими ушланди

Тойлоқ туманида “Энергосавдо” ходими ушланди

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида “Энергосавдо” туман бўлими муҳандиси фуқародан 500 АҚШ доллари олаётган вақтида ушланд…
11:25 / 11.09.2026
Россия Харковда Украина ҳарбий техникаларига зарба берганини маълум қилди

Россия Харковда Украина ҳарбий техникаларига зарба берганини маълум қилди

Россия Қуролли кучлари Харков вилоятида Украина қўшинларига тегишли ҳарбий техникаларга дронлар орқали зарба берганини маълу…
15:21 / 09.09.2026
Ўзбекистоннинг PISA 2025 натижаларида ижобий ўсиш қайд этилди

Ўзбекистоннинг PISA 2025 натижаларида ижобий ўсиш қайд этилди

Ўзбекистон PISA 2025 халқаро тадқиқотида 91 та давлат ва таълим тизими қаторида иштирок этди. Мамлакат мазкур халқаро баҳола…
14:13 / 08.09.2026
Тошкент–Андижон йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилади

Тошкент–Андижон йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилади

10-сентябрдан Тошкент–Андижон йўналишида замонавий тезкор CРРC-Далиан электропоезди қатнови йўлга қўйилади. У амалдаги 730/7…
15:51 / 09.09.2026
Конгода мактабдаги ёнғин оқибатида 24 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Конгода мактабдаги ёнғин оқибатида 24 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикасининг шарқий қисмида жойлашган Букаву шаҳрида мактаб ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатид…
09:33 / 11.09.2026
Тез ёрдамга йўл бермаган BYD ҳайдовчиси жазоланди

Тез ёрдамга йўл бермаган BYD ҳайдовчиси жазоланди

Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам автомашинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига нисбатан маъмурий чора кўрилди. Бу ҳақда Тошке…
09:49 / 09.09.2026
Фарғонада икки аёлнинг одам савдоси қурбонига айланиши олди олинди

Фарғонада икки аёлнинг одам савдоси қурбонига айланиши олди олинди

Фарғона шаҳрида икки нафар аёлни Россияга фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Да…
15:16 / 09.09.2026
Жиззахда йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашди

Жиззахда йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Тошкент–Термиз йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқн…
11:34 / 11.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!