2026-йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистоннинг умумий импорт ҳажми 16,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Қўмита маълумотларига кўра, импорт таркибида энг катта улушни машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари эгаллаган. Ушбу йўналиш бўйича импорт ҳажми 5,5 миллиард долларга етган.
Шунингдек, импортнинг асосий қисмини қуйидаги тоифалар ташкил этган: саноат товарлари — 2,5 миллиард доллар; кимёвий воситалар ва уларга ўхшаш маҳсулотлар — 2,0 миллиард доллар; озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 1,9 миллиард доллар; хизматлар — 1,6 миллиард доллар; минерал ёқилғи ва мойлаш материаллари — 1,4 миллиард доллар.
Бундан ташқари, бошқа муҳим импорт тоифалари ҳам қайд этилган: турли хил тайёр буюмлар — 585,7 миллион доллар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,6 фоизга ўсган); ноозиқ-овқат хомашёси — 464,8 миллион доллар (34,5 фоизга ўсган); ҳайвон ва ўсимлик мойлари ҳамда ёғлар — 217,7 миллион доллар (37,3 фоизга ўсган); ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари — 100,5 миллион доллар (24,3 фоизга ўсган). Қайд этилишича, машиналар ва транспорт воситалари Ўзбекистон импортининг энг йирик қисмини ташкил этишда давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!