$
11820.40 UZS
-36.95
139.05 UZS
-0.27
13684.48 UZS
-61.75
31° Кечаси 18°

Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

10:05 / 27.06.2026

Астрономлар ҳажми жиҳатидан деярли Юпитерга тенг, аммо зичлиги пахтақанддан ҳам паст бўлган иккита ноёб сайёрани кашф этди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда. Олимларнинг маълум қилишича, ушбу ғайриоддий сайёралар Ердан тахминан 1110 ёруғлик йили узоқликда жойлашган юлдуз атрофида айланади. Улар ўз ўлчамига нисбатан ҳозиргача аниқланган энг енгил сайёралар сифатида қайд этилмоқда. Тадқиқотлар NASAнинг TESS космик телескопи орқали олинган кузатувлар асосида амалга оширилган. Дастлаб мазкур телескоп сайёраларни аниқлаган бўлса, кейинчалик Ердаги қатор телескоплар ёрдамида уларнинг орбитаси ва зичлиги аниқ ҳисоблаб чиқилган. Олимлар ушбу осмон жисмларини «супер-пуфак» сайёралар деб аташмоқда. Бунга сабаб, уларнинг зичлиги ниҳоятда паст бўлиб, ҳатто пахтақанддан ҳам енгил ҳисобланади.

Мутахассислар фикрича, мазкур сайёралар асосан водород ва гелий газларидан ташкил топган бўлиши мумкин. Уларнинг аниқ ранги ҳозирча маълум эмас. Бироқ атмосфераси хусусиятларига қараб, улар оқ ёки кўкимтир тусда намоён бўлиши эҳтимоли мавжуд. Кашф этилган сайёралар Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган экзосайёралар синфига мансуб. NASA маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар 6300 га яқин экзосайёра тасдиқланган бўлиб, уларнинг атиги 40 тадан кам қисми «супер-пуфак» турига киради. Таққослаш учун, Қуёш тизимидаги энг йирик сайёра — Юпитер ушбу икки сайёрадан қарийб 35 баробар зичроқ ҳисобланади.

Олимлар бундай сайёраларнинг пайдо бўлиш механизми ҳақида ҳам қатор тахминларни илгари сурмоқда. Уларнинг фикрича, бу каби сайёралар янги шаклланаётган юлдузлар атрофидаги газ ва чанғ дискларида ҳосил бўлади. Дастлаб улар газга жуда бой бўлади, кейинчалик эса ўз массасининг катта қисмини йўқотиб, ниҳоятда енгил ва «шишган» сайёраларга айланади. Астрономларнинг таъкидлашича, бундай ноёб сайёраларни ўрганиш Коинотда сайёралар қандай шаклланиши ҳақидаги тасаввурларни янада бойитишга хизмат қилади ҳамда инсониятнинг коинот ҳақидаги билимларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.


Қизиқарли


														
														Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари тарқалди.
11:14 / 19.07.2026

														
														АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШнинг Огаё штатида жойлашган Ҳамден қишлоғидаги хароба уйдан тўрт йил давомида битта хонада яшашга мажбур қилинган 16 нафа…
15:02 / 02.07.2026

														
														Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Астрономлар ҳажми жиҳатидан деярли Юпитерга тенг, аммо зичлиги пахтақанддан ҳам паст бўлган иккита ноёб сайёрани кашф этди.
10:05 / 27.06.2026

														
														ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

Бу кўрсаткич 2022 йил Қатар чемпионатига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлса-да, умумий таъсир динамикаси пасайиб бораётганини к…
18:04 / 21.03.2026

														
														Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Тадқиқотда инсонларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси, ишонч, хавфсизлик ва келажакка ишонч каби омиллар баҳоланган. Мутахассисла…
08:29 / 04.02.2026

														
														ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

Бу ҳақда SI тизимларини таққослаган LifePrompt компанияси ҳисоботида қайд этилган.
16:04 / 22.01.2026

														
														ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

OpenAI компанияси ChatGPT чатботининг бепул версияси ва Go моделига реклама киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда OpenAI расмий…
14:17 / 18.01.2026

														
														2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

Дунёнинг энг бой 20 нафар миллиардерининг жами сармояси тахминан 3,8 триллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич дунёдаги ак…
15:45 / 15.01.2026

														
														Энди ChatGPT одамларга иш топишда кўмаклашади

Энди ChatGPT одамларга иш топишда кўмаклашади

Маълум бўлишича, янги функция ChatGPT'ни кундалик вазифаларни ҳал қилишда универсал иловага айлантиришга қаратилган навбатда…
17:22 / 14.01.2026

Бу ҳам қизиқ

Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигид…
09:58 / 17.08.2026
Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Сичуан провинсиясида оилавий тадбир вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 17 киши жа…
09:54 / 19.08.2026
Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди.
14:31 / 19.08.2026
Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026
Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи операторлар фаолияти тартибга солинади. Бу президент…
12:10 / 17.08.2026
Тест натижасидан норози абитуриентлар апеллятсия бериши мумкин

Тест натижасидан норози абитуриентлар апеллятсия бериши мумкин

Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар 15–24-август кунлари мй.узбмб.уз сайтидаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда…
13:32 / 16.08.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026
Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди

Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди

АҚШ президенти Доналд Трамп Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга Жанубий Корея билан ўтказилаётган қўшма ҳарбий машғулотларни сезил…
10:21 / 17.08.2026
Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

АҚШда машҳур ижодкорларнинг янги албомлари тақдим этилган кунларда ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари сони сезил…
11:40 / 19.08.2026
Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчиси билан юзага келган можаро вақтида унга куч ишлатган блогер қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар…
14:43 / 19.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!