Бугун, 20 июнь куни Боливия президенти Родриго Пас мамлакатда давом этаётган оммавий норозилик намойишлари фонида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Маълум қилинишича, мазкур қарор намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган йўлларни очиш, транспорт қатновини тиклаш ҳамда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган. Президентнинг таъкидлашича, йўлларнинг ёпиб қўйилиши фуқароларнинг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, аҳолининг ишга бориши, таълим олиши, зарур маҳсулотларни харид қилиши ва оиласини таъминлаш имкониятлари чекланиб қолмоқда. «Фавқулодда ҳолат оддий ҳаётни издан чиқариш учун эмас, балки уни қайта тиклаш учун жорий этилди», — деди Родриго Пас.
Эслатиб ўтамиз, Боливияда норозилик намойишлари ўтган ойдан буён давом этмоқда. Намойишчилар президент истеъфоси, меҳнат шартларини қайта кўриб чиқиш ҳамда айрим қонунларни бекор қилишни талаб қилмоқда. Мамлакатдаги сиёсий вазият эса ҳамон таранглигича қолмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!