Таиландда бедарак йўқолган россиялик опа-ука ўлдирилгани аниқланди
Таиландда бедарак йўқолган 22 ёшли Диана Назимова ва унинг 17 ёшли укаси Роман ўлдирилгани маълум бўлди. Мамлакат Бош вазири ҳодиса юзасидан марҳумларнинг яқинларидан узр сўради.
Маълум қилинишича, опа-ука 26-июль куни мототсиклда уйдан чиқиб кетган ва шундан сўнг бедарак йўқолган. 31-июль куни политсия ушбу жиноятда гумонланиб, аввал судланган икки нафар маҳаллий фуқарони қўлга олди.
Гумонланувчилар айбига иқрор бўлиб, россиялик опа-уканинг жасадлари яширилган жойни кўрсатган. Уларнинг сўзларига кўра, мототсиклни тортиб олмоқчи бўлишган, бироқ опа-ука қаршилик кўрсатгани сабабли уларни ўлдиришган.
Воқеа жойига Таиланд Бош вазири ҳам ташриф буюрди ва юз берган фожиа муносабати билан марҳумларнинг яқинларидан узр сўради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!