Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви вақтинча ўчирилади
Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек туманидаги сув тақсимлаш иншоотида режали профилактика ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан 2026-йил 3-август соат 10:00 дан 4-август соат 10:00 гача пойтахтнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Профилактика давомида мутахассислар диаметри 1200 миллиметрли 2 та ва 800 миллиметрли 3 та магистрал зулфинни алмаштиради. Ишлар сув тармоқларидаги босимни меъёрлаштириш, сувни бир маромда тақсимлаш, тизим ишончлилигини ошириш ҳамда электр энергияси сарфини камайтиришга қаратилган.
Вақтинчалик узилиш:
22 та маҳалла;
884 та кўп қаватли уй;
7 006 та якка тартибдаги хонадон;
242 та давлат ва ижтимоий соҳа муассасаси;
33 017 нафар аҳолини қамраб олади.
Сув таъминоти вақтинча тўхтатиладиган маҳаллалар ҳамда давлат ва ижтимоий соҳа муассасаларига ичимлик суви махсус автотранспорт воситалари орқали етказиб берилади.
Масъуллар аҳолидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, зарур миқдорда ичимлик суви захирасини олдиндан тайёрлаб қўйишни тавсия этди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!