$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

:"Олтин кўприк"нинг қулаши ёхуд Византия империясининг интиҳоси. Константинополнинг фатҳ этилганига 569 йил бўлди

12:36 / 29.05.2022

Шундай стратегик муҳим географик ҳудудда жойлашган ва тараққий этган шаҳарлардан бири, Ўрта асрларда "Олтин кўприк" номини билан машҳур бўлган Константинопол шаҳри ҳисобланади.

Бундан роппа-роса 569 йил олдин 1453 йил 29 май куни Усмонли турк Султони Меҳмед II Фотиҳ Константинопол шаҳрини икки ойлик қамалдан сўнг эгаллаб, уни Истанбул деб номлаган ва Усмонли империясининг пойтахтига айлантирган эди. Бугунги мақоламизда айнан Константинопол шаҳрини Усмонли турклар томонидан эгалланиши ҳақида қисқача сўз юритамиз.

Янги барпо этилган пойтхат

Ўрта асрларда машҳур бўлган Константинопол шаҳри Рим императори Константин И томонидан 324-330 йилларда қадимги Бизанс шаҳри устига қурдирган ҳамда унинг шарафига Константинопол деб номланган. Ушбу шаҳар пайдо бўлганидан, то 1453 йилгача Шарқий Рим империясининг пойтахти ҳисобланган. Шаҳар худди Рим сингари етти тепалик устида барпо қилинган бўлиб, ҳар бир тепаликда биттадан черков қурилган эди. Бу шаҳарни "Янги Рим", "Иккинчи Рим", "Шарқий Рим", "Мегаполис" (катта шаҳар), "Шаҳарлар  маликаси", "Олтин кўприк" деган ном билан ҳам машҳур бўлган.

Султон Меҳмед II Фотиҳ

ХИВ асрнинг охирларига келиб, Усмонли салтанати Кичик Осиёнинг деярли барча қисмини эгаллаб, Европага қадам қўйган эди. Империя Константинополни ҳар тарафдан ўраб қўйган эди. 1391 йилда Султон Боязид Йилдирим шаҳарни эгаллашга уриниб кўради. Аммо 1396 йилда Венгрия қироли Зигизмонд салиб юриши эълон қилиши оқибатида қамални тўхтатишга мажбур бўлади. 1402 йилда Анқара жангида Боязиднинг Амир Темур томонидан мағлуб этилиши, Константинопол фатҳини 50 йилга кечиктириб юборади.

1451 йилда Султон Мурод II Ғозий вафот этди. Тахтни унинг 19 ёшли ўғли Меҳмед эгаллади. Ёш Султон Меҳмед II ни Европанинг аксар ҳукмдорлари вояга этмаган ва қобилиятсиз йигит деб ҳисоблашган. Мусулмонлар учун Константинопол ваъда қилинган шаҳар эди. Ислом эътиқодига кўра, пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) бу шаҳар қулаши ҳақида башорат қилган. Меҳмед II тахтга ўтиргандан сўнг, Константинополни эгаллаш ҳамда Усмонли империясининг пойтахтига айлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бунинг учун Султон кечаю кундуз саройдан чиқмай Константинополни эгаллаш учун режалар тузади.

Султон Меҳмед II Фотиҳ

Константинопол шаҳрининг жойлашуви

Константинопол шаҳри Мармар денгизи ва Олтин Шоҳ қирғоқларида жойлашган бўлиб. Денгиз қирғоғида жойлашган мудофаа иншоотлари шаҳар деворлари ҳамда қирғоқни душмандан ҳимоя қилган. Мармар денгизи мудофаачилар учун энг хатарсиз қирғоқ ҳисобланган. Чунки Мармар денгизининг тез оқими душман денгиз кучларини қуруқликка тушишига имкон бермас эди. Шаҳарнинг бу қисми ВИИ асрда қурилган битта девор билан ҳимояланган бўлган. Урушга тайёргарлик

Султон Меҳмед II Константинополга ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин, венгер тўп устаси Урбанни ўз хизматига олади. Урбан султон Меҳмедга уч ой ичида «Базилика» деб номланган улкан замбарак ясаб беради. Бу улкан тўп ўша давр мўъжизаси эди. Улкан замбаракнинг узунлиги 8 м бўлиб, 1,6 км масофага 270 кг оғирликдаги тош тўпларни улоқтиришга қодир бўлган.

Қамалда қатнашган Нестор Искандар хотирасида шундай деб ёзган: "Уларнинг иккита улкан замбараклари бор эди, ўқларнинг катталиги бири тиззагача, иккинчиси эса белга қадар эди".

"Bazilika" zambaragi

Аммо улкан замбаракнинг бир нечта камчиликлари бўлиб, ўқлаш учун уч соат вақт кетган. 1452 йил кузида турклар Пелепоннесга бостириб кириб, у ерни эгаллайди. Султон Меҳмед II Фракия соҳилидаги барча шаҳарларни босиб олишни буюрди. Шу орқали Султон шаҳарни ташқи алоқадан узиб қўйишни режа қилган эди. 1453 йил март ойида Константинопол шаҳри деворлари яқинида ҳарбий қароргоҳ барпо этилди. Турклар 6 апрель куни шаҳарни қуршаб олишга киришди. Дастлаб Султон Меҳмед ИИ таслим бўлиш таклифи билан император Константин ХI га элчилар юборади.

Агар шаҳар таслим бўлса, Султон Меҳмед аҳолининг жони ва мол-мулкини сақлашга ваъда берди. Император эса шаҳар таслим бўлмаслигини билдириб, рад жавобни йўллайди. Натижада султон шаҳарга ҳужум бошлашга буйруқ беради.

Султон Меҳмед II Константинопол шаҳрини денгиздан ҳам қуршаб олиш мақсадида, қуруқлик йўли орқали турк кемаларини Олтин Шох кўрфазига судраб олиб ўтишни буюради. Бунга сабаб шаҳарга олиб борувчи денгиз йўллари улкан занжир билан тўсиб қўйилгани эди.  Султон қўшини ҳарбий кемаларни баландлиги 60 метр бўлган тепаликдан олиб ўтиб, Олтин Шох кўрфазига туширишга муваффақ бўлади. 26-27 май кунлари шаҳар деворлари қаттиқ ўққа тутилади, 29 май куни султон қўшини ҳужум бошлайди. Ҳужум вақтида Андрианопол дарвозаси ишғол этилади. Султон Меҳмед ИИ айнан шу дарвоза орқали Константинополга бостириб киради.

Турклар шаҳарни босиб олганларидан сўнг кўплаб эркаклар ва аёлларни Буюк Константин устуни ёнига тўплайдилар. Сабаби насроний эътиқодидаги башоратга биноан, турклар бу устунга етиб бориши билан осмондан бир фаришта тушиб, қироллик тожи ва қиличини ушбу устун ёнида турган бир инсонга топшириши айтилган. Турклар шаҳарни эгаллашди, лекин башорат амалга ошмади.

Султон Константинополни Усмонийлар империясининг пойтахтига айлантирмоқчи бўлгани учун шаҳар биноларига зарар етказмасликни буюради. Император Юстиниан замонидан қолган машҳур ёдгорлик, Аё София ибодатхонаси Султон буйруғига кўра сақлаб қолинади. Кейинчалик бу ибодатхона Авлиё София номи остида султоннинг асосий масжидига айланган. Константинопол номини эса Истанбул деб ўзгартилган. 

Ғарбий Рим империяси қулаганидан қарийб минг йил ўтиб, 1453 йилда Меҳмед II Фотиҳ Константинополни эгаллаб, императорлик тожи ва муҳрини Ватиканга жўнатди. Шу тариқа шарқий Рим империясига интиҳо ясалди.


Қизиқарли


														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

Бу ҳам қизиқ

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026
“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026
Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026
Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026
В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинла…
09:57 / 30.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!