Европалик иқлимшунослар ўтган ёз натижаларини сарҳисоб қилишди. Коперник номидаги иқлим ўзгариши хизмати маълумотларига кўра, ўтган ёз фасли рекорд даражадаги энг иссиқ ёз бўлди, қитъа асрлар давомидаги энг кучли жазирама ва қурғоқчиликдан азият чекди.
2022 йил ёзи 2021 йил августида ўрнатилган аввалги рекордни катта фарқ билан ортда қолдирди. Фарқ селсий бўйича 0,4 даражани ташкил этади.
2022 йилнинг июнидан августигача бўлган ҳарорат 1991 йилдан 2020 йилгача бўлган даврдаги ўртача кўрсаткичдан 1,34 даражага юқори бўлган. Августнинг ўзи ўртача кўрсаткичдан 1,74 даража иссиқ бўлган.
Шунингдек, 2022 йил ўрмон ёнғинлари сони бўйича рекорд бўлгани хабар қилинган. Январ ойидан бери Европада деярли 660 минг гектар ўрмон ёниб кетган. Франсиядаги ёнғинлар натижасида ҳаво ифлосланишининг энг юқори даражаси мунтазам кузатувлар бошланганидан бери қайд этилган.
Дунё миқёсида 2022 йил августи ҳам тарихдаги энг иссиқ деб тан олинган. Мониторинг маълумотларига кўра, ўртача ҳарорат 1991-2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 0,3 даражага юқори бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!