Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқида келгуси ўн йилликни «Миллий юксалиш даври» деб эълон қилдилар.
Олдимизда кенг кўламли миллий дастурларни амалга ошириш ва улкан вазифаларни бажариш турибди. Жумладан, билим ва кўникмаларни амалий капиталга айлантириш, аҳоли саломатлиги ва узоқ умр кўришини таъминлаш, юқори технологияларга асосланган иқтисодиётни барпо этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни асраш, қонун устуворлигини тўлиқ таъминлаш, маҳалла институтини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтириш каби эзгу мақсадлар белгиланган.
🇺🇿 Мустақиллик байрами муборак бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!