Ўзбекистонда 2026-йилги Мустақиллик байрами муносабати билан айрим ходимлар кетма-кет тўрт кун дам олади. Бу Президентнинг 2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонида белгиланган.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 29 август, шанба ва 30 август, якшанба — одатий дам олиш кунлари. 31 август, душанба — қўшимча дам олиш куни, 1-сентабр, сешанба эса Мустақиллик куни сифатида байрам ва ишланмайдиган кун ҳисобланади.
Шу тариқа, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 29 августдан 1-сентабргача кетма-кет тўрт кун дам олади.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса 29 август, шанба — иш куни. Улар 30 августдан 1-сентабргача уч кун кетма-кет дам олади. 29 августдаги иш куни эса байрам олдидан қисқартирилади.
2-сентабр, чоршанба кунидан бошлаб барча ходимлар учун одатий иш тартиби қайта бошланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!