Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида учта автомобил — Лабо, Лаcетти ва Траcкер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тўқнашувдан сўнг автомобилларда ёнғин келиб чиққан.
Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳодиса 24-август куни соат тахминан 07:30 да Тошкент—Нурафшон автомобил йўлининг 9-километрида юз берган.
1991-йилда туғилган ҳайдовчи Лабо автомобилини қайрилиш мумкин бўлган жойдан бураётган вақтда ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Лаcетти ҳамда Траcкер билан тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида учала автомобилда ҳам ёнғин чиққан. Ёнғин ФВВ ходимлари томонидан тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15-август куни Тошкент вилоятининг Қорасув—Бўка—Бекобод автомобил йўлида Cобалт иштирокидаги ЙТҲ оқибатида Спарк ағдарилиб кетган. Ҳодисада 39 ёшли эркак ва унинг 5 ёшли фарзанди ҳалок бўлган, яна бир аёл шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!