Янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида келтирилишича, Ўзбекистондаги учта банкда 2030 йилга бориб исломий молия хизматлари пайдо бўлиши мақсад қилинган.
Шунга асосан Ўзбекистонда исломий молиянинг ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда камида 3 та тижорат банкида исломий молия хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Дастлаб 2027 йилда мамлакатдаги битта банкда исломий маҳсулотлар жорий этилади, 2029 – 2030 йилларда эса уларнинг сони учтага етказилади. Ушбу ташаббуслар тижорат банклари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунинг учун Марказий банк масъул этиб белгиланган.
Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев интервьюларидан бирида Марказий банк 2030 йилгача Ўзбекистонда 10 та исломий банк пайдо бўлишини кутаётганини маълум қилганди.
2025 йилнинг ноябрида Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини босқичма-босқич жорий қилишга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди. Мамлакатда ислом молияси жорий этилиши натижасида қарийб 10 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилиниши, 100 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!