$
11797.46 UZS
22.54
139.77 UZS
0.6
13608.37 UZS
20.11
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВга чалинган

17:54 / 02.02.2023

Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Гулифор Нормуратова тизимда 2022 йилда олиб борилган ишлар ҳамда жорий йилда режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) касаллиги билан бугунги кунда Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахслар яшаб келмоқда.

Келтирилишича, 63 та туманлараро ОИВ диагностик лабораториялар ОИТСга қарши курашиш марказлари тасарруфига ўтказилиб, зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланди, ҳар бир вилоят юқумли касалликлари негизида 5 тадан 40 тагача ОИВ беморларга хизмат кўрсатадиган ўринлар ташкил этилган.

Беморларга қулайликлар яратиш мақсадида 260 та юқумли касаллик хоналари мутахассислари қайта ўқитилиб, тайёрланган ва ОИТСга чалинган беморларни даволаш ишларига жалб этилган.

ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортган. Ҳукумат томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80%ни ташкил этиб, Халқаро ташкилотлар томонидан 20% ҳолатларда дориларни Ўзбекистонга олиб кирилиши ҳамда касаллик аниқланиши биланоқ, барча беморларга дори воситаларини бериб бориш йўлга қўйилган.

Онадан болага ОИВ инфекциясини юқишини олдини олиш мақсадида ҳар йили 600 нафар шу касалликка чалинган болаларга қуруқ сут маҳсулотлари олиб берилмоқда.

18 ёшгача бўлган ОИВ инфекциясига чалинган болаларга ижтимоий нафақалар бериб борилиши йўлга қўйилган.

Шунингдек, қўшимча қилинишича, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун «95-95-95» стратегиясига асосан ОИВ инфекцияли шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билишлари, 95 фоизи махсус даволаш курслари билан қамраб олинишлари ҳамда 95 фоизи қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушишига эришилади.

Жорий йилнинг 20 январида қабул қилинган «Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури»ни амалга ошириш мақсадида 120 млрд. сўм ва 54 млн. доллар йўналтирилади.


Бу ҳам қизиқ

16 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

16 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

16 сентябрь куни республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди, фақат республиканинг тоғли ҳ…
17:14 / 15.09.2026
Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

21–22 октябрь кунлари Самарқандда болалар фаровонлиги ва уларнинг келажагига оид долзарб масалаларга бағишланган Бутунжаҳон …
08:57 / 17.09.2026
“9 соат”нинг сири нимада?

“9 соат”нинг сири нимада?

Сеулда Ўзбекистон Президенти ватандошлар билан учрашувда “Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди”, деди.
09:30 / 16.09.2026
Зеленский: Россия самолётим Молдова ҳаво ҳудудида бўлганида икки марта дрон учирган

Зеленский: Россия самолётим Молдова ҳаво ҳудудида бўлганида икки марта дрон учирган

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия унинг президентлик самолёти Молдова ҳаво ҳудудида бўлган вақтда икки марта дрон…
10:47 / 16.09.2026
Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2027-йил 1-январдан бошлаб айрим мутахассисларга ҳар ойлик …
14:23 / 16.09.2026
Қашқадарёдаги қадимий Одирмон шаҳар ёдгорлигидан ноёб остодон ва алтар топилди

Қашқадарёдаги қадимий Одирмон шаҳар ёдгорлигидан ноёб остодон ва алтар топилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Одирмон шаҳар археологик ёдгорлигида олиб борилган қазишмалар давомида диний маросимлар …
11:01 / 15.09.2026
Жиззахда болани уриб юборишига сал қолган Gentra ҳайдовчиси жазоланди

Жиззахда болани уриб юборишига сал қолган Gentra ҳайдовчиси жазоланди

Жиззах вилояти Фориш туманида Gentra ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган болани уриб юборишига сал қолди. Ҳолат 10 сен…
10:00 / 16.09.2026
Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда Сепеҳран Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шиналаридан бири ёрилиб, фав…
15:10 / 16.09.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Биринчи "Осиё – Корея" саммити доирасида давлатимиз раҳбари минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлам…
09:06 / 17.09.2026
Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши ҳамда хорижликларнинг мамлакатга кириши бўйича янги чекловлар жорий этилди. Тегишли…
14:26 / 16.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!