Жиззах вилояти Фориш туманида Gentra ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган болани уриб юборишига сал қолди. Ҳолат 10 сентябрь куни содир бўлган.
Видеода автомобиль боланинг ёнидан жуда яқин масофада ўтиб кетгани акс этган. Шу пайтда бошқа бир ўқувчи болани қўлидан ушлаб, йўл четига олиб чиққан.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳайдовчини аниқлаб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-прим 5-моддаси билан баённома расмийлаштирди. Автомобиль жарима майдонига жойлаштирилди.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимларига укасини касалхонага олиб кетаётганини айтиб, қилмишидан афсусдалигини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!