Сеулда Ўзбекистон Президенти ватандошлар билан учрашувда “Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди”, деди.
Дарҳақиқат, Кореядаги давлат ташрифи давомида Президентнинг иш жадвали ниҳоятда тиғиз бўлди. Учрашувлар, музокаралар, бизнес форум, ҳужжатларни имзолаш маросимлари ва янги лойиҳаларга старт бериш тадбирлари бир-бирига уланиб кетди.
Шунга қарамай, давлат раҳбари Кореяда яшаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашувни ҳам ўтказди. У ёшларнинг таклифларини тинглаб, уларни илм олишга ва Ватанга садоқат билан хизмат қилишга чақирди.
Учрашув давомида протокол хизмати бир неча бор вақтни эслатди:
“9 соат бўлди”.
Аммо суҳбат давом этди.
Президентнинг сўзларига кўра, вақтни бекорга сарфламаслик ва тинимсиз ишлаш муҳим. Чунки унинг ортида бутун мамлакат олдидаги масъулият турибди.
9 соатлик “нон-стоп”нинг сири балки шундадир: вақт кам, вазифалар эса кўп.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!