Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2027-йил 1-январдан бошлаб айрим мутахассисларга ҳар ойлик устамалар тўланади. Бу ҳақда тегишли фармонда белгиланган.
Унга кўра:
оилавий тиббиёт бўйича резидентурани тамомлаган оилавий шифокорларга — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари;
магистратурани тамомлаган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига — 2 баравари;
бакалавриатни тамомлаган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига — 1 баравари миқдорида устама берилади.
Шунингдек, 2027–2028-ўқув йилидан тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тартиби ҳам ўзгаради. Жумладан, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик дастурларига қабул бекор қилинади.
Тиббиёт олийгоҳларига кириш учун минимал ўтиш бали максимал баллнинг 60 фоизи этиб белгиланади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш эса фақат резидентура орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, “тиббий ҳамроҳлик иши” ва “олий тиббий ҳамроҳлик иши” йўналишлари жорий этилиб, резидентура талабалари учун стипендия миқдори ҳам оширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!