$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда ҳамширалар академияси ташкил этилади

13:41 / 21.06.2023

Президентнинг 20 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ҳамширалар академияси ташкил этилади.

Қарорга кўра, ушбу академия 2023/2024 ўқув йилидан Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида ташкил этилади. Шу ўқув йилидан тиббиёт коллежлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ҳам ташкил этилади.

Қуйидагилар жорий этилади:

  • тиббиёт ОТМда ўқиш муддати 4 йиллик “олий малакали ҳамшира” бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш;
  • техникумларнинг таклифлари асосида қабул параметрлари ҳамда қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби;
  • тиббиёт йўналишидаги давлат ОТМ талабаларининг билимларини 2 босқичли (фундаментал ва клиник-амалий кўникмалар) баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш миллий тизими;
  • тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга қаратилган узлуксиз касбий таълим портали.

Шунингдек, қуйидаги марказлар ташкил этилади:

  • Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази;
  • Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази;
  • Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.

Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларига малака ошириш курсларини жорий этиш ҳуқуқи берилади. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади.

2023 йил якунигача барча нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизимига уланади. Нодавлат тиббиёт ташкилотининг ходимлари, тиббий техникаси, хизмат турлари, тиббий статистика ва бошқа ҳисоботлари мониторинги юритилади. Тиббий фаолиятни назорат қилишда “хавфни таҳлил қилиш” тизими йўлга қўйилади.

 


Бу ҳам қизиқ

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Шунингдек, Жавлон Жовлиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди. Унга, шунингдек, "Ёш китобхон оила" республика танлови ғолиблари Б…
11:13 / 22.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси витсе-президенти Огулжаҳон А…
16:02 / 21.10.2026
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026
Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Луизиана штати университети олимлари узоқ йиллар давом этган семизлик ўрта ёшда мия ҳолатининг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиш…
09:20 / 25.10.2026
АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026
Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026
Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026
FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Бу ҳа…
23:44 / 22.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!