Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шаклидан фойдаланиши мумкин. Бу тартиб Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 20 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилган 3958- ва 3959-сонли идоравий ҳужжатларда белгиланган.
Ўзгаришлар билан 33 та идоравий ҳужжатга тузатиш ва қўшимчалар киритилган. Унга кўра, фуқаролар биометрик паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, пенсия гувоҳномаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг электрон шаклидан фойдаланиши мумкин.
Мазкур электрон ҳужжатлар my.gov.uz портали ва «Ижтимоий карта» мобил иловасида тақдим этилади.
Рақамли ҳужжатлар белгиланган хизматлар доирасида қабул қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!