Ўзбекистонда ислом облигациялари — сукук муомалага киритилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда сукук (ислом облигациялари) ва бошқа замонавий молиявий воситаларни муомалага киритиш режалаштирилмоқда.
Қонун лойиҳасининг асосий мақсади капитал бозорини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, инвесторлар учун янги инвестиция имкониятларини яратиш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишдан иборат.
Лойиҳага мувофиқ, капитал бозорида қуйидаги молиявий воситалар жорий этилади:
сукук (ислом облигациялари);
барқарор ривожланиш облигациялари;
қопланган облигациялар;
секюритизатсияланган облигациялар.
Депутатлар муҳокамалар давомида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, корпоратив бошқарув сифатини ошириш, эмитентларнинг ахборотларни очиқ эълон қилиш мажбуриятларини кучайтириш ҳамда капитал бозорини IOSCO халқаро тамойиллари асосида такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Мутахассислар фикрича, сукукнинг жорий этилиши ислом молияси тамойилларига амал қилувчи инвесторлар учун янги имкониятлар яратиб, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этишга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!