Ўзбекистонга янги энергетика вазири тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Шерзод Хикматуллаевич Ходжаев Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири этиб тайинланди.
Тайинлов муносабати билан у Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Аввалроқ унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Шунингдек, Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов энергетика вазири лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!