Расман: Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Франция футбол федерацияси афсонавий футболчи, жаҳон ва Европа чемпиони, 1998-йилги “Олтин тўп” соҳиби Зинедин Зиданнинг Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганини расман эълон қилди.
54 ёшли мутахассис билан 2030-йилги Жаҳон чемпионатигача мўлжалланган тўрт йиллик шартнома имзоланди.
Зидан 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг лавозимини тарк этган Диде Дешам ўрнини эгаллади. Дешам 2012 йилдан буён Франция терма жамоасини бошқариб, жамоани 2018-йилги Жаҳон чемпионлиги ва 2021-йилги УЭФА Миллатлар лигаси ғолиблигига олиб чиққан.
2026-йилги Жаҳон чемпионатида Франция ярим финалда Испанияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учинчи ўрин учун баҳсда эса Англияга 4:6 ҳисобида ютқазиб, турнирни тўртинчи ўринда якунлади.
Маълумот учун, Зидан 2021 йилда Реал Мадрид C бош мураббийлигидан кетганидан буён ҳеч қайси жамоани бошқармаганди. У “Реал Мадрид” билан уч марта УЭФА Чемпионлар лигаси, икки марта Испания чемпионати ва яна бир қатор нуфузли совринларни қўлга киритган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!