Ҳайдовчиларга огоҳлантириш: жарима балларини ўчириб беришни ваъда қилаётган фирибгарларга ишонманг
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХБ) ҳайдовчиларни жарима балларини маълум тўлов эвазига базадан ўчириб беришни таклиф қилаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.
ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошевнинг таъкидлашича, жарима балларини ўчиришнинг техник имконияти мавжуд эмас. Тизим тўлиқ ҳимояланган ва баллар автоматик тарзда ҳисобланади.
Аниқланишича, айрим Telegram каналларида сохта ёзишмалар ва видеолар орқали фуқароларни алдашга уриниш ҳолатлари кузатилган. Ушбу видеоларда гўёки жарима баллари ўчириб берилгани ҳақида ёлғон гувоҳликлар тарқатилган.
ЙҲХБ фуқароларни бундай таклифларга ишонмасликка, фирибгарлик ҳолатларига дуч келганда эса дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақирди.
Шунингдек, маълумотларга кўра, жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 700 нафардан ортган. Уларга нисбатан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш бўйича қонуний чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!