Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди
Япониянинг жанубида содир бўлган 7,1 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди. Қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қидириш ва қутқариш ишларини давом эттирмоқда.
Япония бош вазири Санаэ Такаичининг таъкидлашича, қутқарув ишларида ҳар бир дақиқа муҳим аҳамиятга эга ва имкон қадар кўпроқ инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун барча куч ва воситалар сафарбар этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра:
36 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган;
260 мингга яқин аҳоли эвакуация марказларига кўчирилмоқда;
Қисман қулаган савдо маркази вайроналари остидан 8 киши тирик қутқарилди;
Газ портлаши эҳтимоли билан боғлиқ ҳодисада 2 нафар аёл ҳалок бўлди.
Шунингдек, Nippon Paper Industries заводида мўри қулаши оқибатида 7 киши бедарак йўқолган, 4 киши оғир жароҳат олган. Кумамото префектурасидаги йирик Аэон савдо марказида ҳам катта вайронагарчилик кузатилган.
Зилзиладан сўнг Honda, Tokyo Electron ва TSMC каби йирик компаниялар хавфсизлик чораси сифатида айрим ишлаб чиқариш фаолиятини вақтинча тўхтатди ёки ходимларини эвакуация қилди.
Мутахассислар аҳолини камида бир ҳафта давомида такрорий кучли зилзилалар ва кўчкилар хавфи сақланиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Зилзила эпицентри Кумамото шаҳридан тахминан 20 километр жанубда жойлашган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!