$
11960.18 UZS
-46.21
150.42 UZS
-0.02
13761.38 UZS
-3.95
31° Кечаси 18°

“Йил имоми” ғолибига Ҳаж йўлланмаси топширилди

12:28 / 14.11.2024

13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имомлар ўзаро беллашди.

Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;

3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исъҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди.

Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар.



														
														Япониядан 2 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

Япониядан 2 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

Япония Иммиграция хизмати агентлиги мамлакатда ноқонуний бўлиб турган 2 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ҳақ…
10:14 / 02.08.2026

														
														Икки ҳудудда минг тоннадан ортиқ асфалт маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Икки ҳудудда минг тоннадан ортиқ асфалт маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Икки ҳудуддаги ободонлаштириш бошқармаларида асфалт билан боғлиқ йирик талон-торож ҳолатлари фош этилди.
10:11 / 02.08.2026

														
														Россия байроғини пойандоз қилгани айтилган ўзбекистонлик аёл иши назоратга олинди

Россия байроғини пойандоз қилгани айтилган ўзбекистонлик аёл иши назоратга олинди

Аввалроқ Россиянинг Нижний Новгород вилоятида ўзбекистонлик аёл Россия байроғи ва герби тасвири туширилган гиламчани остонаг…
10:06 / 02.08.2026

														
														Мирободдаги болалар майдончаси ўрнидаги ноқонуний қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Мирободдаги болалар майдончаси ўрнидаги ноқонуний қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 30 июль куни Миробод туманида болалар майдончаси ва спорт ўйингоҳлари ўрнида амалга оширилган қурилиш ишлари ў…
17:59 / 01.08.2026

														
														Юнусободдаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди: ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди

Юнусободдаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди: ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди

Жорий йилнинг 31 июль куни Юнусобод туманида болалар майдончалари ва спорт ўйингоҳлари ҳудудларидаги қурилиш ҳолатлари ўрган…
17:48 / 01.08.2026

														
														Фарғонада “Инсон” маркази ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди

Фарғонада “Инсон” маркази ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди

Ижтимоий ҳимоя агентлиги бунга муносабат билдирди.
17:38 / 01.08.2026

														
														Бугундан талабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Бугундан талабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023-й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар ари…
10:28 / 01.08.2026

														
														Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги доирасида масъулларга устувор вазифалар белгиланди

Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги доирасида масъулларга устувор вазифалар белгиланди

Кеча, 31 август куни Шайхонтоҳур туманидаги Алишер Навоий киносаройида "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасида …
08:25 / 01.08.2026

														
														Тошкентда “Энергетика хавфсизлиги ойлиги”: 450 дан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади

Тошкентда “Энергетика хавфсизлиги ойлиги”: 450 дан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади

Тошкентда энергияни беҳуда сарфлаш ва ундан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича кенг кўламли тадбирларга старт берилди.
22:47 / 31.07.2026

														
														1 август кунги об-ҳаво маълумоти

1 август кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24–26…
17:49 / 31.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда 86 ёшли аёлнинг уйига қамаб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 86 ёшли аёлнинг уйига қамаб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида 86 ёшли аёл уйига қамаб, қаровсиз қолдирилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қ…
15:25 / 30.07.2026
Бугун, 31 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 31 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

31-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ30 июль соат 20:00 дан 31 июль соат 20:00 гача
17:37 / 30.07.2026
Тошкентда “Ҳудудгазтаъминот” ва “Технопарк” мансабдорлари 19,9 млрд сўмлик талон-торожда гумон қилинмоқда

Тошкентда “Ҳудудгазтаъминот” ва “Технопарк” мансабдорлари 19,9 млрд сўмлик талон-торожда гумон қилинмоқда

Тошкент шаҳрида 19,9 миллиард сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузур…
15:26 / 31.07.2026
Дуров Россиянинг айбловларига жавоб қайтарди

Дуров Россиянинг айбловларига жавоб қайтарди

Telegram асосчиси Павел Дуров Россия томонидан “террорчи ва экстремистлар” рўйхатига киритилгани ҳамда унга террорчилик фаол…
09:47 / 31.07.2026
Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026
Россия байроғини пойандоз қилгани айтилган ўзбекистонлик аёл иши назоратга олинди

Россия байроғини пойандоз қилгани айтилган ўзбекистонлик аёл иши назоратга олинди

Аввалроқ Россиянинг Нижний Новгород вилоятида ўзбекистонлик аёл Россия байроғи ва герби тасвири туширилган гиламчани остонаг…
10:06 / 02.08.2026
Словения президенти автоҳалокатга учради

Словения президенти автоҳалокатга учради

Словения президенти Наташа Пирс-Мусар Хорватиядаги таътилидан қайтаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда пр…
14:54 / 02.08.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер ости туннель топилди

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер ости туннель топилди

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда контрабанда мақсадида фойдаланилган бўлиши мумкин бўлган…
14:25 / 30.07.2026
Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги доирасида масъулларга устувор вазифалар белгиланди

Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги доирасида масъулларга устувор вазифалар белгиланди

Кеча, 31 август куни Шайхонтоҳур туманидаги Алишер Навоий киносаройида "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасида …
08:25 / 01.08.2026
Бугундан талабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Бугундан талабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023-й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар ари…
10:28 / 01.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!