Ўзбекистондаги музейлардан 500 дан ортиқ экспонат йўқолди
Фарғона ва Сирдарё вилоятларидаги давлат музейларида ўтказилган хатлов давомида 500 дан ортиқ экспонат етишмаётгани аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, “Қўқон” давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиалларида, жумладан, Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёт музейида қарийб 500 та, Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондида эса 16 та экспонат мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди.
Мазкур хатлов ишлари Президент қарори ҳамда ҳукумат ва Бош прокуратуранинг қўшма қарори асосида музей фондларидаги экспонатларнинг сақланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!