Ижтимоий тармоқларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ ходимларини ишга тиклаш ва улар фойдасига пул ундириш чоралари кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мажбурий ижро бюроси бу борадаги суд қарорлари ижроси тўхтатилмаганини маълум қилди.
МИБнинг Олмазор туман бўлими иш юритувида қарздор Миграция агентлигидан жами 126 та ижро ҳужжати бўйича 13,6 миллиард сўм ундириш белгиланган.
Шундан:
39 та ижро ҳужжати бўйича 294 млн сўм давлат божи;
59 та ижро ҳужжати бўйича 13,3 млрд сўм иш ҳақи, маънавий зарар, мажбурий прогул ва компенсация тўловлари;
28 та ижро ҳужжати фуқароларни ишга тиклаш билан боғлиқ.
Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2024 йил октабрда тугатилиб, унинг ҳуқуқий вориси сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилган.
МИБ хабарига кўра, қарздор томонидан бугунги кунга қадар жами 126 та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!