Шу билан бирга, ушбу йўналишда тадбиркорлардан эътирозлар кўплиги қайд этилди.
Йил бошидан семент ишлаб чиқарувчилар юк ташиш учун сўраган 2 минг 800 та вагон етказиб берилмаган. Иккинчи ярим йилликда қўшимча 1 минг 300 та юк вагони ишлаб чиқариш режаси ҳам етарли эмаслиги айтилди.
Мутасаддиларга ўн кунда ҳамкор давлатларда бўш турган 10 мингта вагонни хусусий сектор билан биргаликда олиб келиш бўйича ҳисоб-китоб тайёрлаш топширилди.
Шу билан бирга, “Ангрен – Поп”, “Тошғузор – Қумқўрғон” ва “Тошкент – Самарқанд” темир йўл линиялари ортиқча юклама билан ишлаётгани қайд этилди.
Йил якунигача темир йўл инфратузилмаси учун Жаҳон банкидан 200 миллион доллар жалб қилиш бўйича келишувга эришиш вазифаси қўйилди.
Бош прокуратурага юк вагонларини кўпайтиришга ажратилган маблағларнинг ишлатилиши ва тадбиркорларга вагон ажратилиши тизимини ўрганиб, уни шаффоф қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!