Тожикистонда 400 дан ортиқ вояга етмаган шахс никоҳдан ўтди
2026 йилнинг дастлабки олти ойида Тожикистонда 18 ёшга тўлмаган 423 нафар шахс никоҳдан ўтиш учун суд рухсатини олди.
Ушбу даврда судлар никоҳ ёшини қисқартириш бўйича жами 503 та аризани кўриб чиқди. Шундан 423 таси қаноатлантирилган, 49 таси рад этилган.
Бу ҳақда 23 июль куни Душанбедаги матбуот анжуманида Олий суд раиси ўринбосари Абдуқаҳҳор Тағозода маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!