Шу билан бирга, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш орқали даромадни ошириш бўйича етарли иш олиб борилмаяпти. Олти ойда электр энергияси йўқотиши 17,2 фоизни ёки 4,8 миллиард киловатт-соатни ташкил қилган.
Газ тармоғидаги йўқотишлар 7,6 фоизга, яъни 797 миллион куб метрга етгани айтилди. Ҳудудий газ тармоқлари корхоналарида меҳнат унумдорлиги қўшни давлатларга нисбатан 1,5-2 баробар пастлиги қайд этилди.
“Франклин Темплетон” таҳлилларига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” бозор қийматини 2 баробарга ошириш мумкин.
Шунингдек, “Узбекистан Аирwайс” бозор қийматини 40 фоизга, “Ўзбектелеком”никини 50 фоизга ошириш имконияти бор.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!