Статистика агентлигининг хабарига кўра, январь-август ойларида Ўзбекистонга энг кўп шоколад ва какао маҳсулотлари Россиядан импорт қилинган.
Ўзбекистон 8 ойда энг кўп шоколад ва какао маҳсулотларини импорт қилган давлатлар:
Россия – 22,6 минг тонна
Полша – 2,3 минг тонна
Нидерландия – 1,3 минг тонна
Қозоғистон – 1,2 минг тонна
Туркия – 655 тонна
Германия – 320 тонна
Франция – 154 тонна
Италия – 135 тонна
Шоколад ва какао маҳсулотлари импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,3 минг тоннага ошган.
2024 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 35 та хорижий давлатдан қиймати 94 млн АҚШ долларига тенг 32 минг тонна шоколад ва какао маҳсулотларини импорт қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!